SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  АСЛ МИЛЛИЙ, ЭНГ АРДОҚЛИ

АСЛ МИЛЛИЙ, ЭНГ АРДОҚЛИ

« Назад

20.03.2020 11:13

Наврўз айёми халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрамдир. Бу кун халқ сайиллари уюштирилиб, янги униб чиққан кўкатлардан сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби тансиқ таомлар пиширилади. 
Таъкидлаш жоизки, Наврўзнинг дин ёки эътиқодга даҳли йўқ. Ушбу кун азал Шарқ халқларида янгиланиш, яшариш фасли, деҳқончилик мавсумининг бошланиши, янги ҳаёт палласи сифатида кўрилган. Жаннатмакон диёримизнинг меҳнаткаш бобо деҳқонлари, миришкор боғбонлари, қишлоқларимиздаги тиним билмас барча меҳнаткашлар кириб келаётган баҳор мавсумига жиддий ҳозирлик кўришяпти. Ерларни экиш-тикишга вақтида тайёрлаб, имон-эътиқод ва иҳлос билан қут барака уруғларини экишни бошлаб юборадилар. Уларнинг Оллоҳ розилигини топиш борасидаги ҳалол меҳнатлари, касбу корлари, иншоаллоҳ самарасиз қолмайди. 

С.САПАЕВ, 
           туман бош имоми.