SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  АСАЛДАЙ ТОТЛИ БАЙРАМ

АСАЛДАЙ ТОТЛИ БАЙРАМ

« Назад

20.03.2020 11:10

Биз барча Шарқ халқлари қатори минг йиллар давомида, “Авесто” замонларидан буён сақланиб ва эъзозланиб келаётган, миллий табиатимиз, одатимизнинг ажралмас, энг қадимий ва севимли, ҳақиқий халқ байрами бўлган Наврўзни зўр қувонч ва катта тантана билан ўтказиб келмоқдамиз.
Ҳақиқатан ҳам Наврўз янгиланиш, яшариш, яшнатиш айёмидир. Унинг ҳам ўзига яраша тарихи бор, албатта. Бу ҳақда билиш асалдай тотли куннинг мазмунини янада бойитади.
Умар Ҳайём ўзининг “Наврўзнома” асарида Ажам шохларидан бири “Наврўз”нинг жорий қилинишининг сабабини айтиб беришни сўрайди. Шунда Жамшид ҳазратлари офтоб ўз буржини ҳар 365 кунда бир айланиб, яна шу бурждан чиққан кунида бу буржга қайтиб киради, шу кунни Наврўз, деб атайдилар ва байрам қилишга одатланганлар, дейди.
Улуғ бобомиз Абу Райҳон Беруний бундан минг йиллар аввал ёзилган “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида Наврўзни жуда кенг маънода таърифлаб берган. Муқаддас “Авесто”да келтиришича, асли хоразмлик бўлган Зардушт сумалак қайнаётган қозонни биринчи бўлиб, очиб берган.
Пайғамбаримиз С.А.В.га шукроналик келтирган байрам иштирокчиларидан бири “Бу нима?” – деб сўраганларида, улар бу “Наврўз” неъмати деб жавоб берганлар. Шунда Пайғамбаримиз: “Биз учун ҳар бир кунимиз Наврўз бўлсин” – деганлар.
120 йил умр кўрган Ҳаким ат Термизийнинг “Рўзнома” рисоласида Ҳиндистон ҳакимларининг “Мансураи ҳукамойи” солномасида, шунингдек, турк олими Иброҳим Ҳаққийнинг “Солнома”сида ва бошқа жуда кўп достонлар, шеърлар ва ҳикояларда “Наврўз” байрам сифатида таъриф этилади. Шундай таърифларнинг бирида бундан 5 минг йил аввал яшаган, турклар деб саналган Шумерлар ҳам дарахт шохларига турли хил ўйинчоқлар, рангли матолар тақиб, “Наврўз”ни катта давраларда нишонлангани қайд қилинган.
Бизда “Наврўз” она юртимизга, табиатга, урф-одатларимизга, уларни ўрганиш ва қўлланишга айланган меҳр байрамидир.
Ер уйғониши билан ундан бош кўтар-ган кўм-кўк кўкатлардан тайёрланган ўзбекона, хоразмча таомлар қишдан чиқ-қан тана учун бебаҳо витаминдир.
Кириб келаётган Наврўз айёмингиз тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат байрами бўлишини тилаб, Хива шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалласида умргузаронлик қилувчи Зуҳур ҳожи ҚУРБОНОВ.