SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  20 октябрь - Хива шаҳрининг 2500 йиллиги (1997й) нишонланган кун

20 октябрь - Хива шаҳрининг 2500 йиллиги (1997й) нишонланган кун

« Назад

19.10.2019 08:07

КАЛТА МИНОР

Калта минор узун ўй сурар,
Ҳайрат аро тош қотган вужуд.
У билади, у яхши билар
Фақат ҳаёл билмаган ҳудуд.

... Ва сайёҳнинг кўзин ўйнатиб
Рақсга туша бошлайди ранглар.
Меъмор айтган чала қўшиқнинг
Давомидай ғиштлар жаранглар.

Ғиштларда бир ёлғон яширин,
Ғиштларда бир ҳақиқат ошкор.
Ҳар ажнабий обкетаверар,
Қайтаверар Ватанга минор.
Шокир БЕК.