SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  “ҲАЙРАТ ЛАҲЗАЛАРИ”

“ҲАЙРАТ ЛАҲЗАЛАРИ”

« Назад

11.02.2020 12:46

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,  шоир, Отабек Исмоилов қаламига мансуб янги китоб ана шундай номланган. Унда миллатимиз фаҳри, мумтоз адабиётимиз буюк намояндалари Алишер Навоий ва у зотни ўзига  устоз деб билган Муҳаммад Ризо Огаҳий ижoдий мероси ҳақидаги адабий мақолалар, шунингдек,  ғазаллар, қитъаларнинг таҳлили ва талқинлари ўрин олган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиётшунослик ва адабий танқид кенгаши, шунингдек, Хоразм Маъмун академияси, “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий  кенгашлари нашрга тавсия этган ушбу тўплам дебочасида шундай сўзлар бор:
“Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис-туйғу ифода этилган  байтларини  такрор ва такрор ўқиб, ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз” деб ёзган эди,  Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов.
 Ушбу китобдан жой олган,  мақолалар, талқинлар ҳам Алишер Навоий, Муҳаммад Ризо Огаҳий асарлари мутолааси бахш этган чексиз завқу шавқ ва ҳайратлар маҳсулидир. Шу маънода уни “Ҳайрат лаҳзалари” деб номланиши ҳам бежиз эмас.

 М.ЖУМАНИЁЗОВА, 
М.САИДОВА, 
“Ичон-қалъа” Давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари.