SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЎПАЯДИ

ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЎПАЯДИ

« Назад

11.12.2017 05:25

- “Бизнес клуб” фаолиятининг асосий мақсади – ёшларни ўқув семинарлар, учрашувлар орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир, - дейди коллеж директори М.Ёқубов.
Ёшларни тадбиркорликка йўналтириб уларга амалий ёрдам бериш учун ҳамкор ташкилотлар - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Давлат солиқ инспекцияси, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, касаба уюшмалари Кенгаши ва меҳнат бўлимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилади.
“Бизнес клуб” машғулот-ларида тадбиркорлик со-ҳасига қизиқаётган ва келажакда ўзининг шахсий бизнесини бошламоқчи бўлган, ўз тадбиркорлигига эга ҳамда замонавий янги билим ва кўникмаларини ўрганишга эҳтиёж сезаётган, етакчилик қобилиятига мойил ёшлар ҳамда мустақил тингловчилар иштирок этишлари мумкин.
Жорий йилнинг апрель ойида Хоразм Маъмун академиясида туманимизда фаолият юритаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Менинг бизнес ғоям” иншолар танлови ўтказилди. Танловда коллежимизнинг талабалари Муҳаббат Полвонова ва Маҳлиё Исмоилова фаол иштирок этиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Шунингдек, талабалардан Нодирбек Омонбоев, Музаффар Ражабов “Мик-рокредитбанк” томонидан ёш тадбиркорлар ўз фаолиятларини бошлашлари учун ажратилган имтиёзли кредитдан фойдаланиб, иш олиб боришмоқда.
Эндиликда “Бизнес клуб” фаолияти доирасида ёшларда тадбиркорлик соҳасига оид кўникмаларини шакл-лантириш учун семинар-тренинг ва тарғибот акциялари ҳамда коллежнинг махсус фан ўқитувчилари томонидан маслаҳат ёрдами кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қ.МАДАМИНОВ,
иқтисодиёт ва сервис коллежи ўқитувчиси, “Бизнес клуб” раҳбари.