SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  Тадбиркорлар хизматида

Тадбиркорлар хизматида

« Назад

06.11.2017 06:23

Республикамизнинг барча тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Хива туманида ҳам «Ягона дарча» маркази ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу марказ орқали туманимиздаги жами 6534 та тадбиркорлик субъектига давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, 2016 йил давомида марказимиз орқали 1378 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 743 таси якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлар саналади.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида эса 1136 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган, шундан 853 таси якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлардир.
Юқоридагиларга асосан ўт-ган йилнинг шу даврига нисбатан бу йил давлат рўйхатдан ўтишда 13%, давлат хизматлари кўрсатиш 28% га ўсганини кўриш мумкин.
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш қафолатларини кучайтириш ҳам-да жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 1 февралдаги Қарорига асосан «Ягона дарча» марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Рес-публикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Айнан шу қарор асосида банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш «Ягона дарча» марказлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари фақат «Ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматлари жорий этилди. 2017 йилнинг ўзида 18 та давлат хизматлари қўшилган бўлса, 2018-2020 йилларда эса босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат «Ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган 68 та давлат хизматлари қўшилиши белгилаб қўйилган 2021 йилга бориб «Ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини сони 102 тага етиши режалаштирилган.
М.Камолов,
туман тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш
“Ягона дарча” маркази директори.