SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  Пенсия таъминотидаги имтиёзлар

Пенсия таъминотидаги имтиёзлар

« Назад

06.07.2018 09:41  

 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ва 2011 йилдаги “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш белгиланган.
Шу билан бирга 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги пенсионерларга:
а) ишлаши ва фаолият со-     ҳасидан қатъий назар, рес-публиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти томонидан “Халқ...”, “Хизмат кўрсатган...  арбоби” ва “Хизмат кўрсатган...” фахрий унвонларига эга пенсионерларга;
б) илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлиги ҳамда улардан фойдаланилаётганлиги учун фақат муаллифлик мукофоти (гонорар) кўринишида даромад олаётган, лекин меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширмаётган пенсионерларга;
в) мулкчилик шаклидан қатъий назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокорларга пенсиялар 100 фоиз миқдорда тўланади.
2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб
а) Қуролли Кучлар таркибида ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона хизмати), шу жумладан, маслаҳатчи сифатида пенсияни расмийлаштирган муассасадан қатъий назар, хизматда бўлишнинг чегараланган ёши бўйича пенсияга чиқиш шарти билан (соғлиғи туфайли пенсияга чиққан шахслардан ташқари);
б) Умумтаълим мактаб-ларида, касб ҳунар-коллеж-ларида ва академик лицейларда директорлар, унинг ўринбосарлари, бошланғич чақириққача (ҳарбий тайёргарлик, шунингдек, “Ватанпарвар” мудофаага кўмаклашиш ташкилоти ўқитувчилари сифатида;)
в) олий ўқув муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув тузилмаларида ўқитувчилари сифатида;
г) маҳаллий органларнинг ҳарбий бошқармалари (мудофаа ишлари бўйича бошқармалар (бўлимлар)да, шунингдек ветеранлар ишлари бўйича кенгашларда;
д) Ўзбекистон Респуб-ликаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг ижро этувчи аппаратида;
е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг ижро этувчи аппаратида;
ж) Ҳарбий қисмлар ва муассасаларда Ёшлар иттифоқининг бирламчи ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлимларда;
з)  Қорақалпоғистон Рес-публикаси Вазирлар Кен-гаши, вилоят ҳокимиятлари ва Тошкент шаҳар бош-қармалари аппаратида ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар фаолиятини муво-фиқлаштириш масалалар бўйича гуруҳларда;
и) шаҳар (вилоятлар марказлари) ҳокимиятлари бошқармалари аппаратида сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислари шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарлари маслаҳатчилари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари бўлган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
2018 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика “Оила” маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерларга, уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюро органларига ишга қабул қилинган пенсионерларга;
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа ҳақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан.
2018 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга;
2018 йил 1 июндан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотларининг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда пенсияларни тўлиқ тўлаш амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган масалалар бўйича юзага келадиган саволлар бўйича пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиш мумкин.

Д.САЪДУЛЛАЕВ,
Хива туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.