SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  МУАММО ВА ЕЧИМ

МУАММО ВА ЕЧИМ

« Назад

16.05.2018 13:46 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган. Агарда юқорида кўрсатилган иш стажи тўлиқ бўлмаган тақдирда Қонуннинг 8-моддасига асосан “Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия” олиш мумкин бўлиб, бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида-ги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган камида 7 йил иш стажи талаб қилинади.
Бироқ, ҳозирги кунда айрим фуқаролар томонидан умуман иш стажи мавжуд эмаслиги, чет элда ёки бошқа турдаги мавсумий ишда ишлаб келаётганлиги, улар пенсия ёшига етганда уларнинг ижтимоий таъминот масаласи қандай бўлиши тўғрисида саволлар келиб тушмоқда.
Ушбу турдаги саволлар ўзининг ижобий ечимини топиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 22 февралда “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон     Рес-публикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги 46-сонли Низоми қабул қилинган.
Низомга асосан чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, якка тартибдаги тадбиркор, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда ушбу тўланган суғурта бадали учун пенсия жамғармаси бўлими томонидан меҳнат дафтарчаси юритилади ва бу келгусида пенсия тайинлаш учун асос ҳисобланади.
Ушбу турдаги суғурта бадали тўловларини амалга ошириш тартиби қуйидагича:
1. Чет  элда  ишлаётган  Ўзбекистон  Республикаси  фуқароси  доимий  яшаш манзили бўйича Давлат солиқ хизмати органларига идентификация рақами (ИНН) билан мурожаат этадилар, фуқаро чет элда бўлган ҳар ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди, фуқаро суғурта бадалларини - ҳар ойда ёки ҳар чоракда бир йўла - Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида тўлаш имконияти мавжуд.
2. Солиқ агенти ҳисоблан-майдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим доимий яшаш манзили бўйича Давлат солиқ хизмати органларига идентификация рақами (ИНН) билан мурожаат этадилар.  Давлат солиқ хизмати органлари фуқародан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан «Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчи»дан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация» қабул қилади.
3. Деҳқон хўжалиги аъзоси доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига мурожаат этади. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бир йил учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробари тўланади. Деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади.
Мисол учун 01.01.2018   йилдан 31.12.2018 йилгача энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробари тўланса яъни 172240*4,5=775080 сўм фуқаро учун бир йиллик иш стажи ва иш ҳақи ҳисобланади.
4. Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол бо-қиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари сотиш, шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа турларини (ўсимлик-шунослик, чорвачилик, балиқчилик махсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлашлари мумкин.
Мисол учун фуқаролар-нинг хонадонида қорамол  мавжуд бўлса сут, қатиқ, қаймоқ ва бошқа маҳ-сулотларни етиштиради ва шундан фойда қилади. Эндиликда шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик махсулотлари сотиш билан шуғулланадиган фуқаролар ҳам ихтиёрий равишда суғурта бадалларини тўлашлари мумкин. Бу эса ўз навбатида юқорида кўрсатилган қарор билан тасдиқланган Низомга асосан фуқароларга меҳнат стажини юритиш имконини беради ва тўлаган суғурта бадаллари пенсия жамғармаси бўлими томонидан иш ҳақига айлантирилади ҳамда пенсия тайинлашда суғурта бадали тўланган даврлар иш стажи ва иш ҳақи таркибига киритилади.
Юқорида кўрсатилган масалалар  бўйича юзага келадиган қўшимча саволлар билан пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қили-шингиз мумкин.
 Қ.Ҳасанов,
Хива шаҳар 
бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармаси  бўлими бошлиғи.