SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  МУАММО ЕЧИМИ ТЕЖАМКОРЛИКДА буни ўзингизда синаб кўринг

МУАММО ЕЧИМИ ТЕЖАМКОРЛИКДА буни ўзингизда синаб кўринг

« Назад

02.12.2014 20:57

Бугунги кунда замонавий маиший электр техникалар яратилиши ва хонадонларга кириб келиши ўз навбатида энергия истеъмолининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу эса энергияни тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга оширишни тақозо этади.

Юртимизда халқ фаровонлигини эса электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Хонадонларимизни чароғон, мушкулларимизни осон қилаётган электр энергияси бебаҳо бойлигимиз. Шу боис ҳар бир жамоада ва ҳар бир хонадонда электр энергиясидан тежаб-тергаб, ундан оқилона фойдаланиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Электр энергиясига бўлган оқилона муносабатдан ҳам давлатимиз, ҳам  халқимиз манфаат кўради.

Электр тармоқларидаги зўриқишларни бартараф этишда ва узилишларнинг олдини олишда тежамкорлик энг яхши имкониятдир. Афсуски, электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш ёки тўғридан-тўғри исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолатлари оз эмас. Бундай хўжасизлик ҳолатини ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди. Ҳар бир соҳада қатъий тежамкорлик қарор топмоғи керак. Энг аввало, энергияни сарф қиладиган маҳсулот бирлигига кетадиган сарф ва ҳаражатларни камайтирадиган ҳамда тежамкорликка йўналтирилган тадбирни  қўллаш мақсадга мувофиқдир, токи тежамкорлик билан ҳамма шуғуллансин.

Аслида тежамкорлик имкониятлари унчалик мураккаб эмас, жумладан, аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларнинг маъмурий биноларини, ишлаб чиқариш цехларини ёритишда фойдаланиб келинаётган чўғланма лампалар ўрнига замонавий светодиодли лампалардан фойдаланиш йўли билан салмоқли электр энергиясини тежаш мумкин бўлади. Дейлик, Хива туманидаги мавжуд 30000 дан ортиқ зиёд аҳоли абонентлар хонадонида 4 донадан 100 Втли чўғланиш лампалари 7 Втли светодиодли лампаларга алмаштирилса, 11,2 МВт қувват тежалади яъни энерготизимнинг куз-қиш мавсумидаги юкламалар максимуми вақтида қувват танқислигини тўлиқ қоплашга етади. Натижада ойига 2.0 млн кВт.с (289869840 сўм) электр энергиясини тежашга эришиш мавжудлигини ҳисобга олсак электр энергиясини тежашнинг улкан имкониятлари яққол кўзга ташланади. Юқоридаги ҳолатлар билан электр энергиясини тежашга асосий омиллар шулардан иборатки, чўғланиш лампаларининг экспулатацияси (ишлаш соатлари) 1000 соатни ташкил қилса, светодиодли лампаларни экспулатацияси 50000 соатни ташкил қилди. Ўз-ўзидан равшанки, фаровонлик тежамкорликдан бошланади. Бундай замонавий светодиодли лампаларнинг қўлланиши натижасида оила иқтисодини тежалиши ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб беришга эришилади.

 

М.САИДОВ,

"Ўздавэнергоназорат"

инспекцияси Хоразм ҳудудий бўлими инспектори.

У.ЯҚУБОВ,

туман электр таъминоти

корхонаси бошлиғи.