SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  “МИШ - МИШ” ВА ХАВОТИРГА АСОС ЙЎҚ!

“МИШ - МИШ” ВА ХАВОТИРГА АСОС ЙЎҚ!

« Назад

03.10.2018 10:17

Шу йил 18 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор  механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб, бир килограмм 1-нав буғдой унини улгуржи сотиш нархи 1400 сўм миқдорида белгиланди. Шунингдек, қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби жорий қилинди.
Бундан ташқари қарорга мувофиқ, “Ўздонмаҳсулот” АК корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналари дон, шунингдек, олий навли буғдой унини биржа савдолари орқали чекловларсиз сотиш тўғрисидаги  таклифларга розилик берилди.
2018 йил 1 октябрдан бошлаб, ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисининг йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган  16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига ҳамда бола икки ёшгача тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оилага ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш  ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши жорий этилди.
Шунга кўра, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб, 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг  ўзини- ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нафақа энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан.
- бир фарзанди бўлган оилага – 60 фоиз:
- икки нафар фарзанди бўлган оилага – 100 фоиз;
- уч нафар  ва ундан кўп фарзанди бўлган оилага – 140 фоиз миқдорида тўланади.
Бозорда дон ва ун нархларини кескин ўзгаришини олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга сотиш учун давлат заҳирасидан дон чиқаришни таъминлаш ҳам қарорда  кафолатланган.
Булардан кўриниб турибдики, ун ва нон маҳсулотлари нархи ошганлиги тўғрисидаги “миш-миш”лар ва хавотирларга асло ўрин йўқ. Аксинча, қарор аҳолини ижтимоий ҳимоясига ҳамда озиқ-ов-қат билан ишончли таъминлашга хизмат қилади.