SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  КЕЛАЖАК САРИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

КЕЛАЖАК САРИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

« Назад

21.02.2020 10:07

Ўтаётган ҳар бир кун, соат, дақиқалар Сизу Бизни янгидан-янги истиқболлар сари етаклаб бораяпти. Кечаги қурган бино ёки барпо этган боғ, ёруғ манзилларга элтаётган кенг ва равон йўлларимиз бугун тарих кўзгусидан муносиб жой олган. Эртага эса яна бизни янги-янги довонлар кутмоқда. Алалҳусус, халқимиз келажакка ҳамиша умид ва ишонч билан, шукроналик ва бағрикенглик билан боқади.
Янгисини қурмай туриб, эскисини бузманг, дейди доно халқимиз. Биз ҳамиша ортга назар ташлаб, ютуқ ва камчиликларимиздан етарли хулоса чиқарадиган халқмиз. Келинг, яхшиси қарийб 3 йил олдин бошлаган хайрли ишларимиздан сўзлайлик. Биз қандай иш бошлаган эдик, ўзи?
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 11 июлдаги “Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3124-сонли тарихий Қарорига асосан Хива шаҳри Хива туманидан ажралиб чиқиб, туманимизнинг чегаралари белгилаб олинди. Бу узоқни кўзлаб қабул қилинган Қарорнинг асл мақсади Биринчидан, Хива шаҳрининг илгариги мақомини тиклаш ва туризм салоҳиятини ошириш бўлса, Иккинчидан, унга ҳамоҳанг узоқ тарихга эга бўлган Хива деҳқончилик маданиятини юксалтириш, замонавий қурилиш-архитектура лойиҳалари асосида Хива туманининг янги марказини барпо этишдан иборат эди. Чунки ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Бамисоли денгизу дарёлардек шиддат билан тўлиб оқаверади. Шаҳар ҳам, туман ҳам бўйига ва энига қараб, кенгайиб, ўсиб-ривожланиб бормоқда. Аҳоли сони қарийиб 145000 нафарга етди. Демак, халқимизнинг эртасини ўйлаш, фаровонлигини ошириш, янгидан янги ишчи-ўринларини яратиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишни ҳаёт-                                                                               ни ўзи тақоза қилмоқда.
Ҳар бир янги манзилларнинг қиёфаси албатта, қурилиш-ободонлаштириш ишларидан бошланади. Аввало туманимизнинг маъмурий марказини белгилаш узундан узоқ бахс-мунозараларга сабаб бўлганлигини таъкидлаш керак. Ахийри ҳамма томондан қулай бўлган Шомохулум қишлоғидаги тўхтамга келинди. Ўнлаб лойиҳалаш ташкилотлари, қурувчи-архитекторлар бўлажак марказ ҳудудини қадамма қадам ўлчаб, белгилаб чиқишди. Уларнинг тинимсиз изланишлари натижаси ўлароқ, туманнинг ҳозирги кўркам қиёфаси акс этган лойи-ҳаси тайёр бўлди. Энди хаёлот дунёсидаги эскизу чизмаларни рўёга айлантириш орзуси қолган эди.
Туманимизда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида жадал давом эттирилди. Хусусан, “Инвестиция” ва “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида туман халқ таълими муассасаларида 9699,6 млн. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
“Инвестиция” дастурига киритилган 15-сон, 20-сон мактаблар учун “Муҳаммад савдо қурилиш” ва “Хива Лидер Савдо” МЧЖлар томонидан қўшимча бинолар қуриб битказилди. Бунинг учун уларга ажратилган маблағ 4514,0 млн. сўмни ташкил этди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” дастурлари доирасида ҳам учта мактабда реконстурукциялаш ишлари изчилик билан амалга оширилди. Бунинг учун давлатимиз томонидан қарийиб 3693,6 млн. сўмлик маблағ ажратилди.
Мактабгача таълим соҳасида амалга оширган ишларимиз ҳам анча салмоқли.
Туманимиздаги жаъми 34 та маҳаллада 3-7 ёшдаги болалар сони 13109 нафарни ташкил қилади. 2019 йилнинг декабрь ҳолатига мактабгача таълим ташкилотларининг жаъми сони 75 тага етказилиб, улардаги тарбияланувчилар 5600 нафарни ташкил этади. Улардан 18 таси Давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлса, 7 таси Давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ва 50 таси эса оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалга оширилган ишларимизга тўхталадиган бўлсак, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2018 йилда 139960 нафар аҳолига 10 та даволаш профилактика муассасалари хизмат кўрсатган.
Ўша йили 514 бюджет шифо ўрни ва хўжалик ҳисобидан 30 шифо ўринли реабилитация бўлими мавжуд эди. 2017 йилда 43-сон оилавий поликлиникада 668 млн. сўм, 2018 йилда 40-оилавий поликлиникада 896,3 млн. сўм миқдоридаги мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
2018-2019 йилларда туманимизда умумий қиймати 118,1 млрд. сўмлик 48 та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда янгидан 665 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Амалда бугунги кунда 51,3 млрд. сўмлик 43 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 283 та ишчи ўринлари яратилди. Амалга оширилмай қолган 3 та лойиҳа 2020 йилда ишга туширилади. 
Туманимиздаги истиқболдаги режалар шубҳасиз келажак ҳаётимиз аксини белгилаб беради. Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифлари чоғида туманимиз бўйича жаъми 73 та лойиҳа белгиланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 242,5 млрд. сўмга тенг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 ноябрда “2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бўйича истиқболдаги чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, саноат йўналиши-да жаъми қиймати 142,2 млрд. сўмлик 18 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан 341 та янги ишчи ўринлари очилади. Бугунги кунда режалаштирилган лойиҳа-ларнинг 15 таси амалиётга жорий қилинди. Натижада 142,2 млрд. сўм сарфланиб, янгидан 151 та ишчи ўринлари яратилишига эришилди.
“Ўзбек ипак саноат” уюшмаси кўмаги билан “Khiva Silk Fabric” МЧЖда ипак қурти ғумбагидан кризилинг ёғи, хитин, хитазин ва ғумбак концерва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойи-ҳаси 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.
“ВILLON TEХ” МЧЖ текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариши учун янги лойиҳани амалга ошириш шароитлари яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида жаъми қиймати 38,5 млрд. сўм-лик 25 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида бандлиги таъминланмаган 269 нафар фуқаро ишчи деган шарафли мақомга эга бўлади. Қувончлиси шундаки, ушбу лойиҳаларнинг 18 таси амалга оширилди.
Давлат хусусий шерикчилик асосида 7 та – “Гандимён ниҳоллари”, “Хива синема”, “Кидс вандерланд”, “Кичкинтой бинафша”, “Soyot Detskiy Sad”, “Soyot Shoxsaroy” НТМлар ва “Xiva Umidbek Trans” МЧЖ лойиҳалари 2020 йилги давлат дастурига киритилган.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида жами қиймати 61,8 млрд. сўмлик 30 та лойиҳанинг 29 таси фаолияти бошланган. Янгидан 79 та ишчи ўринлари ҳам яратилди.
“ОP TORG GROUP” МЧЖ раҳбарининг саъий ҳаракатлари билан ускуна ва жихозларнинг бир қисми олиб келиниб, ишлаб чиқариш лойиҳаси 2020 йилнинг август ойига мўлжалланган.
Фаолияти тўхтатилган касб-ҳунар коллежи қайта реконструкция қилиниб, туман ҳоким-лигининг муҳташам биносига айлантирилди. Суд янги биноси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, прокуратура, Ички ишлар бўлими, Давлат хизматлари марказининг замонавий архитектура қурилиш асосидаги биноларда сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
2020 йилда аҳолининг намунали турар-жойларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, ҳудуд-лар кесимида янги уйлар қуриш изчил давом эттирилади. Хусу-сан, келгусида “Гулланбоғ” маҳалласини шаҳарчага айлантириш лойиҳаси ҳам бор.
Туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Шарқ оламининг етук алломаси Шайх Нажмиддин Кубро хазратлари зиёратгоҳи, Чодра боғи юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг сўлим масканларига айлантириш масалалари ҳам истиқболдаги мақ-садларимиздан ўрин олган.
Аҳолининг қувурлар орқали ичимлик суви, электр энергия ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш муаммолари биринчи навбатда ҳал этиладиган масалалардир. Бунинг устида ҳам истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Қайд қилиб ўтилган ўзгариш-лар янгиланаётган туманимиз-нинг дебочаси холос. Яна олдимизда қанчадан-қанча қурилиш-ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” давлат дастурлари доирасида бунёдкорлик ишларимизни жадал давом эттириш кутиб турибди.
Яхшидан боғ қолади. Фидойи халқимизнинг барча қулай-ликларга эга, тинч-фаровон ҳаётига маъно ва мазмун бағишлашга ҳисса қўша олсак, ўзимизнинг келажак олдидаги бурчимизни адо этган бўламиз. Бинобарин, муҳтарам Президентимиз алоҳида таъкидлаганларидек, келажаги буюк Ўзбекистонни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз.