SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  ИЖТИМОИЙ НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ: уни тайинлаш ва тўланиши ҳақида тушунчага эгамисиз?

ИЖТИМОИЙ НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ: уни тайинлаш ва тўланиши ҳақида тушунчага эгамисиз?

« Назад

14.08.2017 06:38

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорида “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги низомга асосан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби назарда тутилган. Шунга кўра ариза берувчининг доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам учун оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш йиғини раиси номига ёзма ариза берилади Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун аризалар уч босқичда кўриб чиқилади.
Биринчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.
Иккинчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади, шундан кейин тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хулосани фуқаролар йиғинига ёки комиссияга киритади.
Учинчи босқичда ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда кўриб чиқилади.
Ушбу қоида:
бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши билан банд бўлган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шарт-номасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно);
ишламайдиган пенсионерларга;
амалда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти аҳолини ижтимоий қатламини янада яхшилаш мақсадида 2017 йил 30 март “Қорақалпоғистон Рес-публикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик бериладиган моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми тасдиқланди. Аризагуй бир марталик бериладиган моддий ёрдам олиш учун доимий яшаш (рўйхатдан ўтиш) жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш йиғини раиси номига ёзма ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: паспорти нусхаси, муҳтож оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумот ва муҳтож оилада мураккаб вазият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (ногиронликни тасдиқловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссияси протоколининг кўчирмаси, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, оғир касаллик оқибатида ишга лаёқатсизликни тасдиқловчи тиббий хулоса, фавқулодда вазият (ҳолат)да енгилмас куч пайдо бўлганлиги ҳақида тегишли органларнинг хулосалари) илова қилинади ва бунга қўшимча қилиб ариза берувчининг хоҳишига кўра аризага ҳақиқатдан ҳам муҳтож оилага бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланиши зарурлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Бир марта бериладиган моддий ёрдам ариза топширилган кунидан бошлаб тўрт календарь куни мобай-нида тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган оилалар (фуқаролар) тоифаларига, биринчи навбатда, қуйи-дагиларга комиссия қарори билан тайинланади, буларга:
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқаролар ва пенсионерларга (ишга лаёқатсизларга ва ишга лаёқатли оила аъзолари бўлмаганларга), боқувчиси ногирон бўлган оилалар;
- I гуруҳ ногирони бўлган ёки оғир касалга чалинган (бутунлай ёки қисман ўз-ўзини боқиш имконига эга бўлмаган, иш фаолиятини олиб бора олмайдиган) фуқароларга;
- ўлим оқибатида ягона боқувчисини йўқотган оилаларга (уч ой муддат мобайнида);
- ногирон бола ёки I ёки II гуруҳ ногирони бўлган ёки молиявий харажатларни талаб этадиган жарроҳлик аралашуви ёки узоқ вақт (беш ойдан кўпроқ) амбулаторияда даволаниши зарур бўлган оғир касалликка чалинган бошқа оила аъзосига қараб турган тўлиқ бўлмаган оиланинг ота-оналарига (оила аъзосига);
- ота-оналардан бири I ёки II гуруҳ ногирони бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки иккала ота-она ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган икки нафар ва ундан қўп фарзандли тўлиқ оилаларга.
Комиссия аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ўзининг хулосаси асосида бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки шунингдек унинг миқдорини белгилаш ёки муҳтож оилага бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.
Агар комиссиянинг кўпчилик аъзолари унинг учун овоз берса қарор қабул қилинган ҳисобланади ва бир марта бериладиган моддий ёрдам йил бошида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаридан беш баробаригача миқдорида тайинланади ва тўланади.

Р.ҲУСАИНОВ,
Хива тумани
Халқ қабулхонаси мудири.
Ж.БОЛТАЕВ,
туман Бандликка кўмаклашиш маркази шўъба мудири.