SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МУАММОЛАР: ТАҲЛИЛ ВА ЕЧИМ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МУАММОЛАР: ТАҲЛИЛ ВА ЕЧИМ

« Назад

11.12.2017 05:24

Унда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Темуров сўзга чиқиб, ДСБ ташаббуси билан Хива, Қўшкўпир туманлари ва Хива шаҳрида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни комплекс ҳал этиш, қишлоқ жойларида аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, хусусан, жойларда мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишда маънавий муҳитини янада соғломлаштириш ҳусусида тўхталди.
Анжуманда Хива, Қўшкўпир туманлари ҳамда Хива шаҳридаги оилалар, маҳаллалар, корхона-ташкилот ва муасссасаларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, маҳаллаларни ривожлантиришнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш борасида фойдаланилмаётган имкониятларни тўлиқ ишга солиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида туманлар ички ишлар бўлимлари ходимлари томонидан ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган 278 та профилақтик тадбирлар ўтказилди (Қўшкўпир туманида 153 та, Хива шаҳар ва туманида 125 та). Барча йўналишдаги жиноятлар деярли камайишига эришилди, ҳаттоки босқинчилик, товламачилик, одам савдоси, ўзгалар мулкини қасддан нобуд қилиш, автотранспорт воситасини олиб қочиш ва ўғирлаш жиноятлари умуман кузатилмади. Буни барча маҳаллаларда “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” шиори остида ўтказилган жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлардан ҳам билишимиз мумкин.
Шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ йўналтирилган ва тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда Хива педагогика касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва тумандаги 98 та корхона-ташкилотлар, тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлар ўз кўргазмалари ва 398 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Д.МАШАРИПОВ, “Хива тонги” махсус мухбири.