SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

« Назад

04.08.2018 09:08

Президентимизнинг жорий йил 20 июнда қабул қилган  Инвестиция ва  инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйи-ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси вилоятимизда изчил равишда таъминланмоқда. Лойиҳаларни тез ва сифатли, ўз муддатида амалга ошириш учун тегишли ташкилотларга, тадбиркорларга зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Натижада вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида янгидан саноат, қурилиш, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган ҳамда савдо, тиббиёт, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларининг замонавий меъморсозлик асосида қад ростлаган муҳташам бинолари қисқа муддатларда қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Жорий йилнинг 29 июль куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов раҳбарлигида бошқармалар, ташкилотларнинг раҳбар-лари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари вазифасини бажарувчилар,  оммавий ахборот воситалари вакиллари жойларда бўлиб, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда янгидан ишга тушган корхоналар, савдо, тиббиёт ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш объектларидаги фаолият билан яқиндан танишдилар.
Тадбир қатнашчилари Хива тумани ва Хива шаҳрида ҳам бўлишди. Гуруҳ аъзолари Хива шаҳрида “Хива шифосервис” МЧЖ кўп тармоқли даволаш марказини фойдаланишга топшириш тадбирида қатнашдилар ва тиббий муассаса фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ерда инсон саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш борасида зарур шарт-шароитлар, имкониятлар яратилганлиги алоҳида таъкидланди. Хоналар озода, ораста, покиза, иссиқ, совуқ сув ва бошқа шароитлар муҳайё этилган. Тиббий марказнинг мўъжаз боғида турфа гуллар яшнаб турибди. Улуғбек Абдуқодиров, Санжар Маткаримов, Дилноза Матниёзова, Роза Қурбонова, Нигора Норбоева сингари малакали, тажрибали шифокорлар эл соғлиги йўлида доимо хизматга шай.
Тадбир қатнашчилари Хива шаҳрига туташ Янгиобод шаҳарчасида бунёд этилган аҳолига  тиббий  ва  маиший  хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Хива Мустафо Жалил” хусусий корхонаси, қурилиш материаллари тайёрлайдиган “Бизнес инвест”, Хива туманида маҳаллий хом ашё (пилла) ҳисобига ипак маҳсулотлари   ишлаб чиқаришга  ихтисослашган “Хивасилк” масъулияти  чек-ланган жамиятларида бўлиб, “Фаол  тадбиркорлик,  инновацион ғоялар  ва теҳнологиялар-ни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширган хайрли ишларнинг муваффақиятли давом этиши йўлида ушбу жамоалар аъзоларига эзгу тилаклар билдиришди.
А.САФОЕВ.