SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

« Назад

13.03.2018 08:37

Яқинда шаҳар ва туманимиздаги давлат хизматлари марказларида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” ана шу мақсаддаги саъй ҳаракатларнинг яна бир амалдаги исботи бўлди.
Унда мутасадди ташкилот раҳбарлари, ишлаб чиқариш ва турли мақсадларга йўналтирилган тадбиркорлик субъектлари ходимлари, ёш тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
- “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида электрон ҳукумат хизмати орқали фуқароларнинг тезкор, ай-ниқса, аниқ-равшан бир жойни ўзида 58 турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилди, - дейди шаҳар давлат хизматлари маркази директори А.Алланазаров, - Негаки, илгаригидек идорама-идора, овора бўлиб юришга чек қўйилди. Бу эса фуқароларнинг ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютишларига замин яратмоқда.
“Очиқ эшиклар куни”да фуқароларга давлат хизматлари марказларининг афзаллиги, 58 турда давлат хизматлари кўрсатилиши, шулардан, уй жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа му-ҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, турар-жойи бўйича рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, шунингдек, турли архив маълумотлари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш мумкинлиги тушунтирилди.
* * *
Адлия вазирлиги ҳузу-ридаги давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, шаҳар ва туман марказлари томонидан, давлат хизматлари маркази фаолияти билан туманимиз аҳолисини яқиндан таништириш ва уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 33- умумтаълим мактабида аҳоли ҳамда тадбиркорлар иштирокида “Фуқаролар эмас, ҳужжат-лар ҳаракатланади” мавзуида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов, бошқарма бошлиғи ўрин-босари М.Атаев, Хива шаҳар ва туман давлат хизматлари маркази директорлари А.Алланазаров, М.Камолов сўзга чиқиб, фуқароларни кундалик ҳаётида зарур муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари билан таништирдилар.
Фуқаролар ўзларини қи-зиқтираётган саволларга мута-хассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Д.МАШАРИПОВ.