SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  ЧАНОҚЛАРДА ЧАРАҚЛАГАН ЧАМАНЛАР

ЧАНОҚЛАРДА ЧАРАҚЛАГАН ЧАМАНЛАР

« Назад

23.10.2018 12:34

Олтин куз саховати танти деҳқоннинг меҳнатида намоён палла ҳозир. Қайсики қишлоққа борманг, оппоқ чаманзорлардан ёғилаётган ажиб тароватлар дилингизни яйратади. Бамисоли она-табиатнинг очил дастурхони кўз ўнгимизда нозу неъматларини кўз-кўз қилаётгандек. Қандай ажиб манзара. 
Рассом худди шу лаҳза-ларни кўчириб олгандай, шоир унга бағишлаб ашъорини бастакору яллачига узатаётгандай. Буларнинг бари яратиш-яшнатишнинг бош ижодкори ҳазрати деҳқонга аталган.
Ирдимзондаги “Раҳимберган ҳожи Анбар” фермер хўжалиги нафақат туманимизда, балки рес-публикамиздаги пешқадам жамоалардан биридир. Ҳар йили шартномавий режасини барвақт уддалайди. Бу йил ҳам шу анъанага содиқ қолиб, давлатга 100 тоннадан ошиқ ҳосил топширдилар. Пахтанинг деярли ҳаммаси биринчи навларга қабул қилинди.
- Бугун барча-барчани қишлоғимиз марказидаги тўйхонага чорлаяпмиз. Тўкин дастурхон ёзиб, соз-суҳбат қилиб, илғорларни рағбатлантириб, бир яй-рамоқчимиз,-дейди фермер дарғаси Қадамбой Қутлиев. - Дарвоқе айтмасангиз ҳам “Хива тонги” газетасига 2 нусха ёзилдик,  янги йилга. Бу ҳам рағбат. Тажриба-тавсиялар, мурожаатларингиз билан сизлар ҳам хирмонимизга ҳисса қўшдингиз.
Шинам, файзли даврада туман ва шаҳар ҳокимлари вазифасини бажарувчи О.А.Матяқубов, Э.О.Яқубов илғор теримчи ҳамда ҳашарчиларни самимий муборакбод этишди.

Ш.МАШАРИПОВ,
Д.МАШАРИПОВ,
«Хива тонги» махсус мухбирлари.
***
Суратларда: ирдимзонлик марду майдонлар фаолиятидан лавҳалар акс эттирилган. “Лолазор”маҳалласининг кўнгилли  ҳашарчилари Феруза Исмаилова, Нуқулжон Матчонова, Гулзода Абдуллаевалар ҳатто бошқалардан ўзиб, ҳиммат кўрсатмоқдалар.