SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  АЙРИМ ТАЛАБЛАР АСОСИДА

АЙРИМ ТАЛАБЛАР АСОСИДА

« Назад

18.05.2020 09:00

Пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий масалалар вилоятлар (туман) шаҳарлар кесимида манзилли кўриб чиқилмоқда. Бунда меҳмонхона хизматлари ҳам ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб, айрим талаблар асосида хизмат қилиши кўзда тутилган.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги қарори билан меҳмонхоналар учун ўз хизматларини ташкил этишда пандемия шароитидан келиб чиқувчи қўшимча талаблар белгиланди.
Унга кўра:
меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дизинфекция қилиниши;
умумий фойдаланишдаги обьектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, вальюта айирбошлаш шаҳобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалар билан узлуксиз таъминланиши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши;
бинонинг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини доимий ўлчашни ва дизинфекциялашни йўлга қўйилиши;
ҳодимлар ва мижозлар сонидан келиб чиқиб, шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик заҳираси шакл-лантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши;
меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 %дан ошган тақдирда тиббиёт ҳоди-мининг доимий фаолияти таъминланиши;
меҳмонларни хоналарга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозим-лиги белгиланди.
Шунингдек, мазкур талаблар хоналари сони 10 тадан кўп бўлган меҳмон-хоналарга нисбатан тадбиқ этилиши, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти-га руҳсат берилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Д.РАЗЗАКОВ, 
 Хива шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси.