SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА ЕНГИЛЛИКЛАР

АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА ЕНГИЛЛИКЛАР

« Назад

13.03.2018 08:29

Мамлакатимизда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилаётган енгилликлар ва имтиёзлар ўз самарасини бермоқда.
2017 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Респуб-ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни ҳамда Президентимизнинг “Ўзбекистон Респуб-ликасининг – 2018 йилги асосий мақроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва давлат бюджети параметр-лари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатларда солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш механизмини ҳар жиҳатдан соддалаштиришга, солиқ маъмурчилигини такомил-лаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Солиқ тизимидаги бу каби ўзгаришлар ва имтиёзлар тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Биринчи навбатда, фойда ва ободонлаштириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқлари бирлаштирилди. Илгари фойда солиғи ставкаси 7.5 фоизни, ободонлаштириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8 фоизни ташкил этган. Эндиликда ушбу солиқ ставкаси аввалги 15.5 фоиз ўрнига, 14 фоиз қилиб белгиланди ҳамда чегириладиган ҳаражатлар таркиби кенгайтирилди.
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи объектидан кўчар мулклар чиқарилди. Таъкидлаш жоиз, айни вақтга қадар мол-мулк солиғи объектига кўчмас мулкдан ташқари машина ва ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар тусдаги асосий воситалар кирар эди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ кадастр қийматидан келиб чиқиб, ҳисобланиши ҳамда солиқнинг асосий ставкаси кадастр қийматига нисбатан 0.2 фоиз (2017 йилда 1.7 фоиз эди) миқдорида ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан (2017 йилда 3 миллион сўм) кам бўлмаслиги белгиланди.
Кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда солиқ ҳисоблаш учун Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида 210 миллион сўм ҳамда бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 90 миллион сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати ўрнатилади. Бундан ташқари Солиқ кодексининг қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ҳамда соҳани ислоҳ қилинаётгани, ўзгаришлар бу албатта халқимизга бирмунча енгилликлар беради ва тадбиркорлар келажагига замин яратади.

М.ЯҚУБОВ,
Хива шаҳар ДСИ бош юристи.