SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ

Ҳуқуқ оламида

Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, мутасадди давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Хива шаҳар ва туманимиз ҳудудлари бўйлаб ҳуқубузарликлар профилактикасини ташкил этиш, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ муайян ишлар амалга оширилмоқда.


18.12.2017 10:04/ читать дальше...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, касбий нуфузини ошириш, юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантириш мақсадида илк бор судьяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Хусусан, судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилди.


18.12.2017 10:05/ читать дальше...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкум, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар авф этилди.


23.12.2017 07:39/ читать дальше...

Вилоят ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 18 декабрдаги режаси ижросини таъминлаш мақсадида 20 декабрь куни “Ичон-қаъла” давлат музей-қўриқхонаси Ота дарвоза олдидаги Янги йил арчаси ўрнатилган ҳудудда “Содир бўлиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш” мавзуида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.


23.12.2017 07:40/ читать дальше...

Шу йил 30 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг “Тозабоғ” маҳалласи фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда 1986 йилда Хива шаҳрида туғилган Бекзод Салаевга тегишли бўлган жиноят иши жамоачилик вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.


23.12.2017 07:41/ читать дальше...

Мамлакатимизда барча соҳаларда юрт тараққиёти, халқ фаровонлигини кўзлаб кўпдан-кўп хайрли ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кўзланган мақсадларга эришиш, ютуқларга мушарраф бўлишнинг энг асосий шарти эса бу – энг аввало тинчлик ва осойишталик барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу алоҳида таъкидланди.


23.12.2017 07:43/ читать дальше...

Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш, муносиб турмуш кечиришлари учун шарт-шароитлар яратилаяпти, ғамхўрликлар кўрсатиляпти.
Буни барча соҳада, жумладан, савдо соҳасида аҳолини арзон, сифатли озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш чоралари амалга оширилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.


15.01.2018 08:49/ читать дальше...

Маълумки, гиёҳвандлик жамиятга хавф солувчи иллат экани, гиёҳвандлик, унинг олди-соттиси ва шу тоифадаги экинларни экиш билан шуғулланувчилар жазога тортилиши ҳақида кўп гапирилади.


15.01.2018 08:53/ читать дальше...

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти Хива шаҳар бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Алимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ноқонуний равишда чет давлатлари валюталари олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келган. У 2017 йил 19 ноябрь куни “Хива деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудига кириш дарвозаси олдида фуқаро З.Рўзиевага (исм-фамилияси ўзгартирилган) 100 АҚШ долларини 815 000 сўмга сотган пайтида ушланди. Унинг ёнлари кўздан кечирилганида 200 АҚШ доллари ҳамда валюта олди-сотдисида ишлатиб келинган 1.595.000 Ўзбекистон сўм пуллари борлиги аниқланиб, вақтинча ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.


15.01.2018 08:55/ читать дальше...

Инсоният яратилгандан бери қарама-қаршиликлар билан курашиб келади. Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳам шу фикримизнинг исботидир. Бунга шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг йиғилишида ҳам яна бир карра амин бўлдик.


20.01.2018 08:06/ читать дальше...