SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ

Ҳуқуқ оламида

Хива шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни шаҳар прокурори М.Вапаев кириш сўзи билан очди. Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълим, соғлиқни сақлаш, давлат назорат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
 

 


15.07.2018 08:28/ читать дальше...
Шу йилнинг февраль ойида эндигина йигирма ёшдан ошган уч нафар йигит ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун суд олдида бош эгиб жавоб беришларига тўғри келди. Хивалик Собиржон Аллаберганов, Қудрат Матназаров, қўшкўпирлик Одамбой Искандаровлар тақиқланган маҳсулотлар олди-соттиси билан шуғулла-нишидан ташқари давлат чегараларини ҳам қонунга хилоф тарзда бузиб ўтишган.
 
25.07.2018 09:02/ читать дальше...
Сабиров Жасур 2014 йил январь ойидан 2017 йилнинг 12 сентябригача “Шимолгазтаъминот” унитар корхонасига қарашли Хоразм вилояти “Хиватумангаз” филиали автоматик бошқарув тизими оператори “Биллингаз”   дастури мутахассиси лавозимида ишлаган.
 
25.07.2018 09:04/ читать дальше...
Инсоният ҳаётини хавф остига қўяётган одам савдоси бугунги куннинг долзарб масаласидир. 
Таъкидлаш муҳимки, одам савдоси билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Унга барҳам бериш мақсадида юртимизда бир қанча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда. «Одам савдоси» иллати инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг руҳияти, дунёқарашини пасайтириб, ҳаттоки маънавий қадриятлардан узоқлаштиради. Айрим шахслар содда юртдошларимизни бойлик орттириш, мўмай даромад тўланадиган ишларга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, Россия,Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайланд, Сингапур давлатларига ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбораётганлари миллатимиз учун катта фожеадир. Айниқса, бу ҳолатларга ёшлар ва аёлларнинг аралашгани ачинарлидир. Мамлакатимизда ишлаб, пул топиш, фаровон яшаш имконияти бўла туриб, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратилаётган бир пайтда уларнинг хорижга йўл олиши, хўрланиши, қул қилиб сотилиши миллатимизнинг маънавий қадриятларига номуносибдир.
 
25.07.2018 09:06/ читать дальше...
Қинғир ишлари, номуносиб хатти-ҳаракатлари билан аёл номига доғ тушираётган кимсалар ҳам оз бўлса-да, учраб тургани ачинарли. Жиноят ишлари бўйича Хива туман судида кўрилган иш бунга мисол бўла олади.
15.08.2018 07:48/ читать дальше...

Менга ота-онам васияти бўйича мерос олиш учун нотариусга борганимда ногирон укамдан розилик керак, дейишди. Шу тўғрими?

Халилов Эркин.
Тумандаги “Дашёқ” маҳалласи.

Ушбу саволга туман ДНИ нотариуси     Г.САЪДУЛЛАЕВА жавоб беради: 
 


03.10.2018 10:29/ читать дальше...

Аҳолининг ҳуқуқий  он-ги, ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришда шунингдек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг маз-мун-моҳиятини фуқароларга етказилишида МФЙ ходимлари ва фаолларининг иштироки жуда муҳим ва аҳамиятли. Жамиятда ҳуқуқий маданият, одоб-аҳлоқ, миллий, диний, маънавий нормаларини мужассам этган умумий маданиятнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлиб, ҳуқуқ нормаларига, тартиб-қоидаларига қанчалик риоя этилиши, мавжуд қонун-лар нормалари тўғри талқин қилиниши ва амалиётда бир хил қўлланишида кўринади. 
 


12.10.2018 11:49/ читать дальше...

Шу йил март ойида жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси 2- қисми “а” банди билан айб-ланган 1982 йилда туғилган, Хива шаҳар “Шихлар” маҳалласида яшовчи Жалоладдин Бекчановга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.


12.10.2018 11:52/ читать дальше...

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси Хива шаҳар бўли-ми томонидан Президентнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ-рисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талаблари асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг август ойида қарздорликни ўз вақтида  бартараф қил-маган 160 та улгуржи ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилиб, шу орқали мазкур ташкилотларда 125 млн. сўмлик қарздорликлар тўлиқ ундирилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 120 ташкилот раҳбариятига қарздор ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш учун талабномалар берилди ва ушбу талабномалар асосида қарздорликни камайтирилишига эришилмоқда.


12.10.2018 11:54/ читать дальше...

12.10.2018 11:55/ читать дальше...