SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЖИРКАНЧ ҲОДИСА

ЖИРКАНЧ ҲОДИСА

« Назад

21.11.2020 09:43

2020 йил - “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 53-бандига кўра, Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифалари этиб, коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш ва бошқалар белгиланган. 
Жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллан-тиришдан келиб чиқиб, бошқарма томонидан ўтган давр мобайнида “Коррупция ва жиноятчилик жирканч ҳодиса”, “Коррупция-тараққиёт кушандаси”,  вилоят  ахборот-кутубхона маркази томонидан “Коррупция бу нима?” мавзуларида буклетлар тайёрланди ҳамда тизимдаги идора ва ташкилотларга тарқатилди. Мазкур буклетларнинг электрон нусхалари  веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Шу мавзуларда семинар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Ўтган давр мобайнида коррупция қарши курашиш бўйича ОАВда беш юздан ортиқ кўрсатув, эшиттириш ва видеороликлар, юздан ортиқ мақолалар ёритилди. 

Н.САПАРБАЕВ, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бош мутахассиси.