SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Жавобгарликка тортилди

Жавобгарликка тортилди

« Назад

06.11.2017 06:27

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Каптархона” маҳалласи Махтумқули кўчасида яшовчи фуқаронинг ноқонуний равишда чет давлатлари валюталари олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Шу йил 28 март куни соат 15-00 лар чамасида “Хива Деҳқон бозори” МЧЖ олдида тадбирга жалб қилинган фуқарога 100 АҚШ долларининг ҳар бирини 7600 сўмдан ҳисоблаб жами 760.000 сўмга сотиб олган пайтида ушланиб, ёнлари кўздан кечирилганида 920.000 ўзбек сўми борлиги аниқланиб, вақтинча ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Юқоридаги қонунга хилоф ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиб, ЖИБ туман судининг қарори билан энг кам иш ҳақининг 3 баробари яъни 449.325 сўм миқдорида жарима жазоси та-йинланди. Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган чет давлатлари валюталари ва сўм пул маблағлари эса давлат фойдасига мусодара қилинди.
М.Юнусов,
департаментнинг туман бўлими инспектори.