SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР

ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР

« Назад

05.03.2018 10:26

“А” исмли шахс 2017 йил 30 ноябрь куни соат 17:00 ларда “Хива Дехқон бозори” МЧЖ олдида тадбирга жалб қилинган фуқаро “С” исмли шахсдан 100 АКШ долларини 807.000 сўмга қонунга ҳилоф равишда сотиб олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланди. Ёнида 4.400.000 сўм пул борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Хива туман маъмурий судининг 2017 йил 7 декабр-даги қарорига асосан, у Республика МЖтКнинг 170-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида, яъни 149.775 сўм жарима жазоси тайинланди. Далилий ашё сифатида олинган, ТИФ “Миллий банк”нинг Хива филиалида сақланаётган жами 4.400.000 сўм пуллар эса давлат эгалигига ўтказилди.
Д.ЮСУПОВ,
Хива туман маъмурий суди раиси.