SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ МАНФААТИГА ЗАРАР ЕТМАСИН

ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ МАНФААТИГА ЗАРАР ЕТМАСИН

« Назад

08.07.2017 07:37

Ўтказилган текширишларда мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим мактабларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Республика Адлия Вазирлигида рўйхатга олинган “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми талаблари бузилишига йўл қўйилаётганлиги аниқланиб, мазкур жамоаларда 162 та янги иш ўрни туман Бандликка кўмаклашиш марказига вакант лавозимлар сифатида кўрсатилиб, тақдим қилиниши таъминланди.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир нечта касбда ишлаш тўғрисида”ги Низоми талабларига риоя қилиниши аҳволи ўрганилганда, ушбу Низомнинг “Бюджет ташкилотларида касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ўриндошлик бўйича ишлаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас” деб кўрсатилган 25-банди талабларига зид равишда 1,5 ставкада ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг ойлик маошидан 44 940 минг сўмлик ортиқча иш ҳақи ҳисоблаб, тўланганлиги аниқланди.
Жумладан, тумандаги 9-сон ўрта таълим мактабида З.Исакова 2014 йил 1 июндан 1,0 ставка иш юритувчи, 0,5 ставка кўча супурувчиси вазифасида ишлаб, ҳозирги кунгача жами 1,5 ставкада ишлаб келаётганлиги, шунингдек, Ю.Хасанов 2014 йил 1июндан 1,0 ставка дурадгор, 0,5 ставка сантехник вазифасида ишлаб келиб, хозирги кунгача 1,5 ставкада, Н.Жумашев 2014 йил 1июндан сокчи вазифасида ишлаб келиб, 2015 йил 1 январдан ҳозирги кунгача 0,5 ставка кўча супурувчиси вазифаси юклатилганлиги ва ойлик маошлари тўлиқ 1,5 ставкада тўлаб келинаётганлиги натижасида юқорида кўрсатилган Низом талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Респуб-ликасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси ва «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1-бандига асосан, мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим мактабларида ўрганиш ўтказилганда, 13-сон ўрта таълим мактабида 2016 йил февраль ойи ҳолатига психолог, жисмоний тарбия ўқитувчиси, математика фани ўқитувчиси, рус тили ўқитувчиси вазифалари (вакант) бўш бўлса-да, марказга тақдим қилинган ҳисоботда ушбу бўш иш ўринлари кўрсатилмасдан келинган. Бундай ҳолат шунингдек, 2, 4, 5, 7, 8, 9, 10, 11, 13, 14, 15, 16, 17, 19, 22, 23, 24, 25, 27, 31, 32, 33, 34, 36, 37, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 57 сон ўрта таълим мактаб-ларида ҳам кузатилган.
Фуқаролар ҳамда жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, туман прокуратураси томонидан киритилган тақдимномага асосан, юқорида кўрсатилган қонун талабларини бузилишига йўл қўйган мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Г.Ниёзметова, туман Бандликка кўмаклашиш
маркази давлат меҳнат-ҳуқуқ инспектори.