SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЖАМИЯТ УЧУН ХАВФЛИ

ЖАМИЯТ УЧУН ХАВФЛИ

« Назад

04.03.2017 02:53

Зарарли одатлар орасида инсон саломатлиги ва унинг такдири учун ҳам, жамият учун ҳам энг хавфлиси – бу гиёҳвандликдир.
Гиёҳвандлар наркотик моддаларга нисбатан дастлаб руҳий, сўнгра жисмонан боғланиб қоладилар. Руҳий боғланиш деганда инсоннинг гиёҳванд моддалар таъсирида дастлаб ҳис этган, ёқимли сезги ва кечинмаларини яна қайтадан ҳис этиш интилиш тушунилади. Ана шу дастлабки босқичдаёқ организмнинг талабини у ёки бу сабабларга кўра қондирмаслик бемор кайфиятининг бузилиши, яъни депрессия ҳолатини келтириб чиқаради ва унда наркотик моддага нисбатан боғланиш пайдо бўлади.Жаҳлнинг тез чиқиши, чарчаш, фикрнинг тарқоқлиги, сезувчанлик ортиши, вегетатив асаб тизими фаолияти бузилиши гиёҳвандликнинг асосий белгиларидир.
Гиёҳванд моддалар таъсирида асаб тизими ҳўжайралари ҳалок бўлади, организмнинг иммун ҳимоя хусусияти пасаяди, ёмон сифатли ўсмалар (рак) ўсиши фаоллашади. Инсоннинг умри қисқаради. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш шахснинг жамият билан алоқаси бузилишига, турмушда ва жамиятда аҳлоқий нопокликка олиб келади. Гиёҳвандлар ўта хавфли касаллик бўлган ОИТС (СПИД) касаллигини тарқатувчи асосий манбага айланиб қолади. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар жамият учун ҳам, ўз шахси - Мен учун ҳам йўқотилган деб ҳисобланади.
Бундайларнинг келажаги йўқ.
Гиёҳвандликка қарши кураш - гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни ман этувчи, таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимлик турларини ўстиришни таъ-қиқлаш, гиёҳвандларни ўз вақтида топиб олиш ишига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, давлат чегаралари орқали гиёҳванд моддалар олиб ўтишга тўсиқ яратиш, гиёҳвандларни даволаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан олиб борилади.

З.ОРТИҚОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси нарколог шифокори.