SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЖАМИЯТ РИВОЖИ ЙЎЛИДА

ЖАМИЯТ РИВОЖИ ЙЎЛИДА

« Назад

30.01.2017 06:45

2016 йилда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси борасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ўзига хос янги босқични бошлаб берди. 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирган мазкур Қонун ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий қоидаларини ўзида мужассам этган.
Мазкур Қонун ҳужжатида таълим муассасаларини тугатгандан кейин ёшлар бандлигини таъминлаш, етим ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш, ёшларнинг дам олиш ва соғломлаштириш марказларининг тизимини ривожлантириш қамраб олинган. Шунингдек, Қонунда стипендиялар белгилаш, таълим грантларини тақдим этиш, фан, маданият ва санъат соҳасида ижодий устахоналар ва мактабларни ташкил этишга кўмаклашиш, спорт секциялари фаолиятини ташкил этиш кабилар орқали амалга ошириш мумкин бўлган истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари тартибга солинган.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши она ва бола манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг том маънодаги мантиқий давоми бўлиб, юртимиз ёшларини ҳеч кимдан кам бўлмай камол топишида ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.


Р.ИБОДУЛЛАЕВ,
Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими
суриштирувчиси.