SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЗАМОН ВА ТАРАҚҚИЁТ ТАЛАБИ

ЗАМОН ВА ТАРАҚҚИЁТ ТАЛАБИ

« Назад

06.05.2017 07:22

Ушбу Фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмасликни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, қуйидаги илгари кўрилмаган чоралар жорий этилди:
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинди, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахс-ларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғри-сидаги мурожаатлари асосида фақатгина назорат қи-лувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Респуб-лика кенгашининг қарорига мувофиқ, ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустасно;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинди.
Шу билан бирга, Фармон маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлини давом эттириб, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чораларни назарда тутади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазони қўллаш тақиқланди.
Кўрсатиб ўтилган норма-лар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилган.
Мухтасар қилиб айтганда, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг янада такомиллаштирилганлиги, шу муносабат билан бир қанча қонунлар ва ҳукумат қарорларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилаётганлиги ҳам замон ва тараққиёт талабидан келиб чиқиб, қисқа давр ичида мазкур соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлигининг ёрқин ифодасидир.
У.САЙИЛОВ,
СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими бошлиғи.