SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЯКУН ВА РЕЖАЛАР

ЯКУН ВА РЕЖАЛАР

« Назад

23.01.2015 20:52

Туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг маслаҳатчилари, корхона, ташкилот, ўқув муассасаларининг раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишда 2014 йилда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида фаолият якунлари ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. Шу юзадан туман прокурори ўринбосари Б.Науризбаевнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Шундан сўнг туман ИИБ бошлиғи Б.Сафоев ва бошқа иштирокчиларнинг ахборот ва фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Туман прокурори К.Аллаберганов ўз сўзида галдаги муҳим вазифаларга тўхталди. Мувофиқлаштириш Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди, 2015 йилнинг 1-ярмига мўлжалланган  режалар белгиланди.

Йиғилиш ишида туман ҳокими Д.С.Аллақулиев иштирок этди.