SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ВОСИТАЧИЛИК - ПОРА БЕРГАН БИЛАН БАРАВАР

ВОСИТАЧИЛИК - ПОРА БЕРГАН БИЛАН БАРАВАР

« Назад

23.01.2015 20:55

Бундан буён жамият ҳаёти учун хавфли жиноятлардан бири - пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳам пора берганлик билан  тенглаштирилиб, бу ҳатти-ҳаракат учун жазо чоралари кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра пора олиш-беришда воситачилик қилишга энг кам ойлик иш ҳақининг 50-100 баробари миқдорида жарима ёки беш йилгача  озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бу ҳатти-ҳаракатни такроран ёки кўп миқдорда содир этган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланишлари мумкин.

Жуда кўп миқдорда пора бериш, шунингдек, воситачилик қилиш ҳақ эвазига ёки жуда кўп миқдорда пора олиш-бериш вақтида, икки ҳолатдан бири эса уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ё масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган тақдирда 10-15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши кўзда тутилган.