SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ – ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ГАРОВИ

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ – ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ГАРОВИ

« Назад

17.04.2017 06:13

Тинчлик ва кўнгил хотиржамлигидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бугун кексаларимиз дуога қўл очар эканлар, аввало юртимиздаги тинчлик, тўкин-сочинлик учун шукроналар айтишади. Зеро, элда осойишталик бўлса оила тинч, оила мустахкам бўлса маҳалла-кўй, жамиятда барқарорлик бўлади.
Ер юзининг турли бурчакларида ўзаро низолар, уруш-жанжаллар, табиий офатлар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил, деганларидек, тинчлик барқарор, фаровон ва обод юртда яшаётганимиздан фахрланамиз.
Чунки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб тинчликсеварлик сиёсати асосида халқимиз осойишталигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикаси, яқинда эса Россия Федерациясига қилган давлат ташрифи чоғида ҳам турли савдо, иқтисодий-ижтимоий масалалар қатори энг аввало, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги ҳамкорликка алоҳида диққат-эътибор қаратилди.
Президентимиз раҳна-молигида осойишталигимиз гарови бўлган Миллий Армиямиз қудратини оширишга, унинг сафларида муқаддас бурчларини ўтаётган харбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш-да алоҳида ғамхўрликлар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, муддатли ҳарбий хизмат даврида намунали хулқи, жанговар тайёргарлиги ва юксак билими, салоҳияти билан бошқаларга ибрат бўлган йигитларга олий ўқув юртларига киришда имтиёзлар берилмоқда.
Хуллас, Армиямиз сафларида хизмат қилиш бугунги кунда нафақат конституциявий бурчни адо этиш, балки шон-шараф ишига айланган.
Республикамиз Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмуни моҳиятидан келиб чиқадиган вазифалар ҳам барчамизни бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини унутмаслик, фахрийларни эъзозлаш ва бугунги ҳаётнинг қадрига етишга ундайди.

С.АЛЛАБЕРГАНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.