SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Ўзбекистонда архив ишлари ташкил этилганлигининг 100 йиллигига

Ўзбекистонда архив ишлари ташкил этилганлигининг 100 йиллигига

« Назад

21.10.2019 08:14

Шу кунларда ушбу муҳим санани муносиб кутиб олиш учун ўқув тарбия муассасаларида, кенг жамоатчилик жойларда суҳбатлар ҳамда мулоқотлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг бири Хива педагогика коллежининг архившунослик йўналиши ўқувчилари билан ўтказилди.
Хива шаҳар идоралараро шахсий таркиб архиви раҳбари Н.Отажонов Ўзбекистонда архив ишларининг ташкил этилиши хусусиятлари ва аҳамияти, давлат ҳамда фуқароларнинг архив ҳужжатларини сақлашдаги фаолияти хусусида гапириб берди.
Ёшлар қизиқарли ва мазмунли суҳбатда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.
Президентимизнинг раҳбар ходимларнинг ёшлар билан яқиндан мулоқотда бўлишлари лозимлиги хусусида билдирган фикрлари ушбу учрашувда ҳам ўз      исботини топди десак, асло муболаға бўлмайди.

Г.ЯҚУБОВА,
коллеж ёш ўқитувчилар  билан ишлаш Кенгаши раиси.