SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  УЯТДАН ЭГИЛГАН БОШ

УЯТДАН ЭГИЛГАН БОШ

« Назад

24.07.2017 05:10

Ёши олтмишдан ошиб қўни-қўшни, маҳалла-кўй олдида ҳеч кишининг уятга қолиб, боши эгилмасин экан. Лекин афсуски, “Газчи” маҳалласида яшовчи Д.Ҳусаинов ака шундай ноқулай аҳволга тушди.
Маҳаллада бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида шу йил июнь ойида унинг қонунга ва одоб-аҳлоқ қоидаларга номутаносиб хатти-ҳаракати муҳокама этилди.
Сабаби у шу йил 20 май куни ўз хонадонида бир эркак ва бир аёл фуқарога 30 минг сўм пул эвазига ўз уйи ётоқхонасида жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, фоҳишабозлик билан шуғулланган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилган ушбу ҳолат судда исботини топиб, айбдорга нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

(Ушбу мақолалар ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган материаллар асосида тайёрланди.)