SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

« Назад

23.12.2017 07:41

Айбланувчи Б.Салаев аввал ҳам бир эмас, бир неча марта, жумладан, 2010, 2013 йилларда жавобгарликка тортилиб, амнистия акти қўлланиб иш тугатилган. Охирги марта эса, 2017 йил сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Хива туман суди томонидан Ўзбекистон Рес-публикаси ЖКнинг эски таҳрирдаги 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан судланиб, иш ҳақининг 25 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Хўш, айбланувчи ушбу жазолардан тегишли хулоса чиқариб, афсус қилгандир, десангиз хато қиласиз. У алдов, фирибгарлик каби салбий иллатлардан воз кечмаган, аксинча, бор “тажрибаси”ни ишга солиб қонунга зид қилиқларини давом эттираверган.
2015 йил декабръ ойида Урганч туманидаги автомобиллар бозорида фуқаро Ўктам Худайназаров билан учрашиб, унга Нигора Артиқова номида бўлган “TICO” русумли автомашинани 9 миллион сўмга сотишни ва тез кунларда номига ўтказиб беришни айтиб, алдаб ундан олган пулларни шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Устамон олиб сотар Б.Салаев шу усулни қўллаган ҳолда 2016 йил сентябрда Хива туман Чинобод қишлоғида яшовчи Ботир Худайбергановни 17 миллион сўмга, 2016 йил октябрь ойида гурланлик Раҳматжон Матразовни ишончини суиистеъмол қилиб, 14 миллион сўмга “чув”туширган.
Сайёр суд мажлисида кўп йиллардан буён автомашина олди-соттиси билан шуғулланиб келган Б.Салаевга қўйилган айб ўз исботини топди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, фирибгарлик яъни ўзгаларни алдаш, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан улар мулкини қўлга киритиш мақсадида такрор-такрор жиноятлар содир қилганлигига айбдорни ўзи ҳам иқрорлик билдирди.
Суд ҳукмига кўра Б.Салаевга аввал тайинланган жазонинг ҳам ўталмаган қисмини қис-ман қўшиш йўли билан узил-кесил 4 йилу 1 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят натижасида етказилган 50 миллион 500 минг сўм моддий зарарлар қоплангани инобатга олинди. Қолган 7,5 миллион сўм моддий зарар фуқаровий даъвогар Ў.Худайназаров фойдасига ундиришга ҳукм этилди.
О.Машарипов,
жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.