SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  УМИДИМИЗ СИЗДАН, ЁШЛАР!

УМИДИМИЗ СИЗДАН, ЁШЛАР!

« Назад

27.11.2017 09:28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузар-ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда ҳар ҳафтанинг пайшанбаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Хива шаҳар ва туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан профилактик тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга мувофиқ шаҳар ва туман ҳокимлиги, прократура, ички ишлар бўлими, мутасадди давлат идоралари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан хамкорликда ҳудудларда бир қатор муайян ишлар амалга оширилмоқда.
16 ноябрь - пайшанба. Нав-батдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” Шомоҳулум худудидаги коллеж, мактаб ва маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилди.
Дастлаб, профилактика ходимлари хуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, фуқароларни турли салбий оқимларга қўшилиб кетишини олдини олиш, таълим муассасаларида ўқувчилар давомати ва маънавиятини ошириш юзасидан шу ҳудуддаги Хива агросервис касб-ҳунар коллежида бўлиб, илм масканидаги ўқувчилар давомат рейтинги ҳамда дарс машғулотларини тўлиқ кўздан кечирдилар. Дарс жараёнларига мунтазам қатнашмаётган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар билан яқиндан танишиб, сабабини ўрганиш мақсадида коллеж раҳбари, маҳалла раиси, профилактика инспекторлари билан биргаликда ўқувчиларнинг хонадонларида бўлиб, тушунтириш ишларини олиб боришди.
Эртанинг эгалари бўлган ёш авлодга мамлакатимизда қулай шарт-шароитлар яратилган. Улардан талаб этиладиган нарса эса бу фақат кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўқиб-ўрганиш, келажакда юртимиз корига ярайдиган, интеллектуал салоҳиятга эга ёшлар бўлиб етишишдан иборатдир. Бугун эса ушбу талабга кимдир ижобий томонлама қараса, кимгадир фарқи йўқдек, лекин таълим тизимининг қонун-қоидалари олдида барча бирдек жавобгар.
Профилактика ходимлари “Шомохулум” ҳамда “Парчанхос” маҳаллаларидаги 47, 28-сонли умумий ўрта таълим мактабларида, фуқаролар иштирокида йиғилиш ўтказишди. Унда шаҳар прокуратураси иш ўрганувчи терговчиси, Э.Юсупов, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи М.Гаиповлар аҳолига янги қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конс-титуцияси мазмун-моҳиятини тушунтиришди.
Йиғилиш иштирокчилари саволларига тегишлилигича жавоб берилди.
Кун давомида фуқароларнинг кундалик муаммоларини аниқ-лаш ва қонун бузилишларнинг сабабларини бартараф этиш юзасидан “Шомохулум” ва “Парчанхос” МФЙда фуқаролар билан сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва ечимини кутаётган уй-жой, томорқа масалалари бўйича мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаатлари мутасаддилар томонидан ўрганилиб, жойида ҳал қилинди.
Қабул жараёнида “Парчанхос” маҳалласилик Ҳамидбек Абдиримов ўзи истиқомат қилаётган уйда укаси Абдушариф Абдиримов билан бирга туришини, ҳозирда уйни икки қисмга ажратмоқчилиги, барча яқин инсонларини меросдан воз кечганлиги, аммо укаси бунга қарши бўлаётганлиги боис ушбу масалани ҳал қилиб беришларини сўраб мурожаат қилди. Масала маҳалла фуқаролари ва профилактика ходимлари томонидан ўрганилиб, ечим бўйича унга фуқаролик судига мурожаат қилишини айтишди.
Шу кунги ўтказилган ҳуқуқбу-зарликлар профилактикаси “Шомохулум” ва “Парчанхос” маҳал-лаларидаги фуқароларнинг мамнуниятига сазовор бўлди.
2017йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида мамлакатимизда қонунлар устуворлиги ҳар нарсадан устун эканлиги, фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” мисолида яққол намоён бўлмоқда. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ҳар пайшанбада ҳудудлар бўйлаб давом этади.

М.КЎРПАЕВ,
туман прокурорининг иш ўрганувчи катта ёрдамчиси.
Д.МАШАРИПОВ,
«Хива тонги» мухбири.