SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  “ЎЛИМ ДУОСИ” ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ Ёхуд фирибгарликнинг янги талқини

“ЎЛИМ ДУОСИ” ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ Ёхуд фирибгарликнинг янги талқини

« Назад

11.02.2020 11:36

Ҳаётда баъзан етти ухлаб тушингга кирмайдиган ғалати ходисалар ҳам учраб турар экан. Бўлмаса... одам одамга ўлим тилашини қандай тушуниш мумкин? Аслида бу воқеа шундай бўлган эди.
- Ҳа, ишонаверинг сизга ва оила аъзоларингизга ўлим дуоси ёғилган,-деди Соётдаги “Оқ кўл” МФЙда яшовчи уйга кириб келган опа-сингил Г. ва З.Абдуллаева- (исм-шарифи ўзгартирилган)лар. Бундан хонадон соҳибасининг, эсхонаси чиқиб кетди.
- Вой ўлмасам, энди нима бўлади?
- Ҳеч нарса бўлмайди, биз бунинг чорасини топамиз.
Улар эс-хушидан айрилаёзган аёлнинг сотилиш баҳоси 2.700.000 сўм “кардинал” тилла занжири, бир жуфт сотилиш баҳоси 1.620.000 сўмлик “жемчуг” тилла зираклари, сотилиш баҳоси 1.080.000 сўмлик тилла узуги, сотилиш баҳоси 13.000 сўмлик “Янтарь” кунгабоқар мойи, сотилиш баҳоси 25.000 сўмлик “Clear” шампуни ва сотилиш баҳоси 3000 сўмлик кир ювиш совунини қўлга киритишиб, унинг жами 5.441.000 сўмлик мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қасддан талон-торож қилишади. 
Опа-сингиллар тилла тақинчоқларини олиб, рўмолга ўраганини, ўлим дуосини очиш учун дуо қилишганини айтиб, рўмолни уйнинг ётоқхонасидаги шкаф устига ташлайдилар. Рўмолга ўралган тақинчоқларни уч кунгача очмасликни, етти кун бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни тайинлашади. Аёллар уйидан чиқиб кетганидан кейин жабр-ланувчи рўмолни очиб қараса, ичидан қотган нон бўлаги чиққан холос. Бу ҳақда дарҳол ИИБга мурожаат қилади...
Суд томонидан жиноят ишидаги мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб  текширилиб, судланувчиларнинг аёллиги, оилавий аҳволи, етказилган зарарлар қоплангани инобатга олиниб, уларга нисбатан Республика ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан айблов ҳукми чиқарилди.
Хонадон эгаси кейин билса, бу опа-сингиллар баклашка йиғувчи ниқобидаги фирибгарнинг ўзгинаси экан. Аттанг, одам шу даражада ишонувчан, лақма бўладими, ахир?! 
Бировларнинг мол-мулкини туя қила-диган бундай фирибгарларнинг тузоғига илинманг, азизлар.

 

М.ХАСАНОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.