SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА СУҲБАТЛАР

ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА СУҲБАТЛАР

« Назад

01.10.2017 03:55

Иқтисодиёт ва сервис коллежида «Оқёп» МФЙ аҳолиси вакиллари билан ҳудудда жиноятларнинг ортганлиги боис профилактика чора-тадбирларини кучайтириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда аҳолини қийнаётган бошқа масалалар бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси О.Машарипов сўзга чиқиб, ўғирлик жиноятларига қарши жиноят тушунчаси, келиб чиқиш сабаблари, имкон берувчи шарт-шароитлар, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятни олдини олиш хусусида гапириб берди.
Мулоқотда шу маҳаллада истиқомат қилувчи Ж.Рўзметов, М.Раҳмонов ва бошқаларнинг саволларига тегишли жавоблар берилди.
(Ўз мухбиримиздан)