SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Ҳуқуқий мавзуда мулоқот

Ҳуқуқий мавзуда мулоқот

« Назад

13.03.2018 08:31

Ал-Хоразмий маҳалласида Хива туман маъмурий ишлар суди томонидан уюштирилган тадбир фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланди. Суд раиси Д. Юсупов ўз маърузасида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёт оқимлар ҳамда бузғунчи ғоялардан огоҳ бўлиш борасидаги вазифаларга тўхталди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тарғибот тадбирида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Тадбир давомида суд томонидан оилавий низоларга оид сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди.
И.ОТАБЕКОВ.