SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ Қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ Қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади

« Назад

30.01.2017 06:44

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябр-даги “Ўзбекистон Респуб-ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан бир қатор Қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, унда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри-сида”ги Ўзбекистон Рес-публикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги нормалар ҳам акс эттирилган.
Мазкур нормаларнинг мазмун-моҳияти Қонунларни ўз вақтида ижрочиларга етказиш, аҳолининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорли-гини таъминлашга қаратил-ганлигида намоён бўлади. Шу билан бирга мазкур вазифа юзасидан масъул бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш масаласи ҳам бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга.
Шунингдек, мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги, 1996 йил 26 апрелдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан “Суд экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақидаги норма ҳам ўз ифодасини топган. Мазкур нормаларнинг қонунчиликка киритилишининг моҳияти суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида суд экспертиза хулосалари муҳим ўрин тутишидан келиб чиқади. Шу нуқтаи назардан, уни тайёрловчи мутахассисларнинг малакасини ҳам ҳуқуқий, ҳам бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган фан ва технологиялар ютуқлари асосида ошириб бориш долзарб аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 12 та, маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 11 та, Фуқаролик-процессуал ва Оила кодекс-ларининг 2 та ва Солиқ кодексининг 3 та моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
“Ўзбекистон Республика-сининг айрим қонун ҳуж-жатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғри-сида”ги Қонуни аҳоли ва ижрочиларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, амалдаги Қонунларнинг қанчалик даражада самара бераётганлигини таҳлил этишга, пировардида, мамлакатда Қонун устуворлигини таъминлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.


У.САЙИЛОВ,
Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими бошлиғи.