SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ-МУҲИМ ФАЗИЛАТ

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ-МУҲИМ ФАЗИЛАТ

« Назад

12.10.2018 11:49

Аҳолининг ҳуқуқий  он-ги, ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришда шунингдек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг маз-мун-моҳиятини фуқароларга етказилишида МФЙ ходимлари ва фаолларининг иштироки жуда муҳим ва аҳамиятли. Жамиятда ҳуқуқий маданият, одоб-аҳлоқ, миллий, диний, маънавий нормаларини мужассам этган умумий маданиятнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлиб, ҳуқуқ нормаларига, тартиб-қоидаларига қанчалик риоя этилиши, мавжуд қонун-лар нормалари тўғри талқин қилиниши ва амалиётда бир хил қўлланишида кўринади. 
Ҳуқуқий маданиятнинг юксак даражада бўлиши мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Жамиятда умумий маданиятнинг юксак даражада бўлиши ҳам шахснинг, жамоанинг бошқа ҳуқуқ субъектларининг иж-тимоий-ҳуқуқий фаоллигига бевосита боғлиқ.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари катта аҳамиятга эга. Уларнинг ҳуқуқий мавзуларга эътиборини кучайтириш, аҳоли ўртасида кўпроқ кўтарилаётган юридик масалаларни тушунтириб бериш борасидаги ҳиссасини кес- кин ошириш зарур.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбиянинг турли шаклларидан янада самарали фойдаланишлари, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаолли-гини кучайтиришга катта ҳисса қўшишлари лозим.
Бундан ташқари маҳалла фаоллари аҳолининг турли ижтимоий гуруҳларига тегишлича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга, жамоатчилик юридик маслаҳатхоналари ташкил этишга, инсон ҳу-қуқлари, ижтимоий маса-лалар, пенсия таъминоти, никоҳ-оила муносабатлари бўйича қонунларни, юридик маълумотномалар, шунингдек, турли касбдаги ходимларга мўлжалланган илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётларни тарғиб қи- лишга алоҳида эътибор беришлари керак.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалти-ришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, турли жамоатчилик ҳаракатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг фаолият юритишига кўмаклашади. Бундан ташқари улар ҳуқу-қий билимлар ва ҳуқуқий маданиятни оммага изчил тарқатишлари лозимдир.

         Ж.Юсупов,
Хива шаҳар адлия бўлими бошлиғи. 
Д.Раззоқов, 
 бўлим бош маслаҳатчиси.