SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

« Назад

18.12.2017 10:04

Халқимизда “Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал” деган нақл бор. Албатта, болага ёки бўлғуси ҳуқуқбузар-жиноятчига унинг муайян хатти-ҳаракати ғайриижтимоий хулқ-атвор ёҳуд ҳуқуқбузарлик эканлиги, унинг оқибатлари тушунтирилса, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликнинг олди олинган бўлади. Жорий йилнинг 15 августидан кучга кирган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади мазкур соҳадаги муносабатларни тар-тибга солишга, келгусида юзага келаётган ҳуқуқбузарлик-ларни олдини олишга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур Қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси деганда ҳу-қуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими тушунилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, инсонпарварлик, тизимлилик, ишонтириш усулининг устуворлиги, таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш белгиланган. Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлайдиган идораларнинг рўйхати қаторига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан анъанавий тарзда шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари киритилди.
Шунингдек, Қонун ҳуқуқ-бузарликлар профилактикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирок этишига рухсат беради. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари сифатида профилактика суҳбати, расмий огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, профилактик ҳисобга олиш, мажбурий даволанишга юбориш, мажбурий назорат ва бошқалар белгиланган.
Қонун ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари чек-ланишига, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишга, шахсий ҳаёт, ёзишмалар, телефонда сўзлашувлар, почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сир сақланиши, бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ва яшаш жойини танлаш, шунингдек, шахсий ва уй-жой дахлсизлиги бузилишига йўл қўймайди (бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно).
Бир сўз билан айтганда мазкур Қонун фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, турли тажовуз ва таҳдидлардан муҳофаза қилинган ҳолда тинч-осойишта ҳаёт кечиришга, иш билан таъминланиш кафолатларини кучайтиришга, таълим олувчи шахсларнинг бандлиги ва бўш вақтини мароқли ўтказилишини таъминлашга, соғлом турмуш тарзини кечиришларига кўмаклашишга хизмат қилади.
А.ҚУРЯЗОВА,
Хива туман ДНИ катта нотариуси.