SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИК унга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик жуда муҳим

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИК унга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик жуда муҳим

« Назад

20.01.2018 08:06

Натижа таққослашда аён бўлга-нидек, шаҳар ҳудудида ўтган йили умумий жиноятчилик сони 2016 йилга нисбатан 30 фоизга камайган. Ўта оғир турдаги, фирибгарлик, баданга ўртача тан жароҳати етказиш, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар камайишига эришилган ҳолда, қотиллик тенглигича қолган.
Номусга тегиш, босқинчилик, ўзгалар мулкини нобуд қилиш, одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш ва автотранспортни олиб қочиш жиноятларининг олди олинган бўлса-да, мастлар, ишсизлар, гуруҳлар, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек, талончилик, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ходисалари, ўғирлик, безорилик, енгил тан жароҳати етказиш ошган.
Таҳлил натижаларига кўра, умумий жиноятчилик бўйича аҳоли ўртасида қонунларни тушунтириш ва унга риоя қилишни назоратда тутиш хусусидаги вазифалар изчил бажарилмаганидан далолат беради.
Содир қилинган жиноятлар ҳу-дудлар бўйлаб таққосланса “Мевас-тон”, “Ангарик”, “Гулшан”, “Қибла тозабоғ”, “Янги ҳаёт”, “Гиламчи”, “Қиёт” маҳаллалари фуқаролар йиғинларида кўпайган. Бундан кўринадики? “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қо-нунда кўрсатилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси билан бевосита шуғулланувчи идора-ташкилотлар аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлар сусайтирилганлиги ҳамда мазкур идоралар билан ўзаро ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаганидан далолат беради.
Оилада, маҳалла ва ўқув муассасаларида қиз болаларга таълим-тарбия бериш, уларда миллий қадриятларни шакллантириш асосида ахлоқий фазилатларни камол топтириш, ёшлар орасида айниқса, “Оммавий маданият”ни салбий кўринишлари тарқалишини олдини олиш масалалари қониқарли деб бўлмайди. Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятларнинг 6 таси ўғирлик, 1 таси 16 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқада бўлганлик ва яна 1 таси йўл транспорт ҳодисаси каби жиноятларни ташкил қилади.
Шунингдек, ҳеч қандай сабабсиз уйидан чиқиб кетиб, ота-оналарига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ташвиш олиб келаётган қизлар сони камаймаяпти. Бунинг аҳволи ўрганилганда оила-аъзолари билан келиша олмаслиги, “Омма-вий маданият”га мойиллиги ва таълим-тарбияга етарли эътибор қаратилмаганлиги маълум бўлмоқ-да. Жойларда айниқса, маҳаллалар-да эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва профилактика ишларида ўзаро ҳамкорлик қилишга бефарқ қараб келмоқдалар. Натижада эрта туғруқ ва ажрашишлар сони ошмоқда.
Нотинч оилаларда носоғлом муҳитни шаклланиши, ота-она-ларнинг фарзандлари билан бўлган муносабатларида бир-бирларини тушунмаслиги, уларни тарбиялашдаги жиддий камчиликлари ўз жонига суиқасд қилишга олиб келмоқда. Бунинг оқибатида ўтган йили шаҳарда икки нафар аёл ва тўрт нафар эркак ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Шаҳарда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний ақидапарастлик ва миссионерликни олдини олиш ҳамда яшаш манзилларидан узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлаш масаласи ҳам ҳамон долзарблигича қолмоқда. Хориждан депортация қилиниб, Ватанига қайтиш гувоҳномаси билан қайтиб келган 31 нафар аёлни белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш ва бандлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик тўғри ташкил этилмаган.
Шаҳарда коммунал тўловлардан бўлган қарздорлик йил сайин ошиб бормоқда. Шу сабаб тўловларни ундириш даражаси Хива шаҳри вилоят миқёсида охирги ўрин-ларда турибди. Мажбурий ижро бюросининг коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан тўғ-ридан тўғри ҳамкорлиги етарли йўлга қўйилмаганлиги натижасида қарздорликни бартараф қилиш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрилмаяпти.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш-нинг ўтган йил якунларига бағиш-ланган мажлисида маъруза билан чиққан шаҳар прокурори ўринбоса-ри Ж.Сапаев юқорида зикр қилинган далил-исботлар, факт-ларни келтириб ўтди. Шу юзадан ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари ошган МФЙ раислари ҳамда ўқув-тарбия масканлари раҳбарлари ҳисоботлари ҳам тингланди.
Хива шаҳар прокурори М.Вапа-ев, Хива шаҳар ИИБ бошлиғи Ғ.Шарипов асосий диққат-эътибор-ни маърузада қайд қилинган хато-камчиликлардан тегишли хулоса чиқариш баробарида энг муҳим масала – ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш лозимлигига қаратишди. Чунки, жиноят битта бўлса ҳам – кўп! Унга қарши ҳамкорликда самарали курашиш эса кўпдан кўп жиноятларнинг олдини олишга яқиндан ёрдам беради. Буни унутмаслик лозим.

Ш.МАШАРИПОВ.