SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА КИРГАНЛАР

ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА КИРГАНЛАР

« Назад

11.02.2020 11:34

Яқинда “Каптархона” МФЙ биносида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот, очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси О.Машарипов фирибгарлик, ўзганинг мулки-ни қасддан қўлга киритиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда қасддан одам ўлдириш, баданга оғир ва ўртача тан жарохати етказиш, талончилик, порахўрлик, пора олиш, пора беришда воситачилик қилиш, иқтисодий соҳадаги ва соғлиққа қарши жиноятларнинг мазмуни ҳамда жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, салбий оқибатлари, уларни олдини олиш чоралари тўғрисида тушунтириш берди.
Йиғилиш давомида Хива шаҳар ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган назорат остидаги шахсларни мунтазам равишда суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажариб келаётган (М.Атабаев, Х.Абдуллаев, Ш.Оллаёров, С.Арсланбеков)лар меҳнатга ҳалол муносабатда ёндашганлиги ҳамда тўлиқ тузалиш йўлиги ўтганлиги сабабли Рес-публика Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазодан озод қилиндилар. Мунтазам аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамасдан суд ҳукмини бажармай келган О.Жанибеков Жиноят кодексининг 46-моддаси тартибида аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси оғирроқ жазо турига алмаштирилди.
Шунингдек, бу борада туман ИИО Пробация гуруҳида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, янги йил бошида 8-сон мактабда ташкил этилган меҳнат ярмаркасида гуруҳ ҳисобида рўйхатда турган, 1991 йилда туғилган Ж.Жаббаров 2019 йил 9 декабрь куни ЖИБ Қўнғирот туман суди томонидан ЎзРес. ЖКнинг 74-моддасига асосан ойлик иш ҳақининг йигирма фоизи давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 7 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди. Унинг бандлигини таъминлаш мақсадида ярмаркада бўш иш ўринлари билан таништирилиб, ободонлаштириш бошқар-масига ишга жойлаштирилди.
Бундай очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар бошқа маҳал-лаларда ҳам ўтказилмоқда.

 

Х.ЖУМАНИЁЗОВ,                                                                                                                             И.ҚУРБАНОВ,                                                                                                                               Хива шаҳар ва туман ИИО Пробация гуруҳлари катта инспекторлари, катта лейтенантлар.