SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТУНГИ ТАЛОНЧИЛАР ЖАЗОЛАНДИ

ТУНГИ ТАЛОНЧИЛАР ЖАЗОЛАНДИ

« Назад

16.10.2017 05:48

Урганч шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган Фахриддин Атаев 2008 йилда ҳам ғайрийқонуний қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бундан тегишли хулоса чиқармаган бу кимса коллеж талабаси бўлган қўшниси Диёрбек Атажонов ва бошқа ўзига ўхшаганларни шерик қилиб жиноят кўчасига яна кирган.
2017 йил апрелида кечки пайт Урганч шаҳар, А.Темур кўчасидаги 149-уй деразасига осилган пардани яширин тарзда ўғирлашган. Шу куни “Бухоро” кўчаси 28-уйнинг подъездида деразада осиғлик юз минг сўмлик жами 10 дона пардани, йўлакда турган Ш.Атауллаевага тегишли 1 миллион сўм турадиган болалар аравачасини ҳам қасддан талон-торож қилишган.
Сир-сирлигича қолма-ди, қинғир иш фош этилди. Фойдали, ҳалол меҳнат билан шуғулланмасдан, спиртли ичимлик ичиб, бировларнинг мулкига кўз олайтирганлар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд ҳукмига кўра уларга те-гишли жазо тайинланди.