SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТУНДАГИ ТАЛОНЧИЛИК

ТУНДАГИ ТАЛОНЧИЛИК

« Назад

12.10.2018 11:55

Хива шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Умидбек Шамуротов олий маълумотли. Жамиятдаги қонун-қоидаларни билмайди, деб бўлмайди. Афсуски, унга амал қилмайди. Шу сабабли 2016 йилда Қозоғистон Рес-публикасига ишга кетиб, уйга қайтишда чегарани ноқонуний йўллар билан бузиб, яширин тарзда ўтмоқчи бўлганида қўлга тушиб, жиноий жавобгарликка тортилди.
Булардан тегишли хулоса чиқармаган Умидбек шу йил 27 май куни яна бир қонунбузарликни содир этди. 
Ўша куни ярим тунда маст ҳолда, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида фуқаро Нодирбек Абдукаримовга ҳужум қилиб, дўппослаб, соғлиги учун хавфли бўлган тан жароҳати етказиб, қўлидаги 900 минг сўмлик уяли телефон аппаратини ҳам тортиб олган.
Бу    хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекис-тон Республикаси ЖКнинг 164- моддаси, 1- қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Бу қилмишлари туфайли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Чунки, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди.

Ш.Отажонов,
Хива шаҳар, ИИБ тергов гуруҳи раҳбари.