SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТЎЛОВЛАР ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИЛСА...

ТЎЛОВЛАР ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИЛСА...

« Назад

12.10.2018 11:54

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси Хива шаҳар бўли-ми томонидан Президентнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ-рисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талаблари асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг август ойида қарздорликни ўз вақтида  бартараф қил-маган 160 та улгуржи ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилиб, шу орқали мазкур ташкилотларда 125 млн. сўмлик қарздорликлар тўлиқ ундирилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 120 ташкилот раҳбариятига қарздор ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш учун талабномалар берилди ва ушбу талабномалар асосида қарздорликни камайтирилишига эришилмоқда.
Шунингдек, қарздорликни бартараф қилиш мақсадида етказиб берилган электр энергияси учун 950 нафар истеъмолчига 190.8 млн. сўмлик, табиий газ бўйича 863 нафарига 101.2 млн. сўмлик ҳамда  сув таъминоти бўйича 305 нафар истеъмолчига 25,5 млн. сўм-лик талабномалар юборилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт, деб белгиланган бўлсада, айрим истеъмолчилар томонидан ушбу қарор талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли тармоқдан мажбурий тартибда ажратилган ҳар бир истеъмолчидан Низом талаблари асосида қайта улаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлов ундирилмоқда.
 2018 йил давомида энергия ва сув ресурсларидан бўлган қарздорликни камайтириш юзасидан шаҳардаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларига 539 та ҳамда истеъмолчиларга 108989 та, жами 13 млрд. 696 млн. сўмлик талабномалар юборилиб, 415 та истеъмолчи 191,7 млн сўм қарздорлиги учун тармоқдан ажратилган. Қарздорликни ўз вақтида тўлаш юзасидан огоҳлантириш тарзида 5 мингдан ортиқ буклетлар тарқатилди.
Жорий йилнинг ўтган  даври мобайнида бўлим томонидан энергия ресурслари ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ жами 198 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар  аниқ-ланган бўлиб, шундан 126 нафари электр энергияси, 38 таси табиий газ, ҳамда 34 таси ичимлик сув билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ташкил қилади.
Маъмурий ишлар бўйича бюджетга етказилган жами 208,5 млн. сўм зарардан 127,8 млн. сўм ҳамда 64,2 млн. сўм миқдорида қўлланилган маъмурий жарималарнинг 54,4 млн. сўми ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди.
Бўлим ходимлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича ҳам тизимли иш олиб борилаётир.
Истеъмолчилар хизматлар учун  тўловларни ўз вақтида амалга оширсалар иқтисоди-ётимиз равнақи ва жамиятимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган бўладилар.

Х.Жуманиёзов,
Республика бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Хива шаҳар бўлими мониторинг ва ҳисоб шўъбаси катта инспектори.