SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТЕГИШЛИ ХУЛОСА ЧИҚАРМАГАЧ...

ТЕГИШЛИ ХУЛОСА ЧИҚАРМАГАЧ...

« Назад

27.11.2017 09:30

Тумандаги Гандимён қишлоғида яшовчи 1989 йилда туғилган Темур Рўзметов қонунга хилоф ишлари учун 2015 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра жавобгарликка тортилган эди.
Бундан тегишли хулоса чиқариб, рост йўлга юргандир деб ўйларсиз. Афсуски йўқ. У ноқонуний фаолиятини яъни “Хива деққон бозори” МЧЖ ҳудудида ҳар хил қўшиқлар ёзилган DVD ва СD дисклари савдоси бўйича тадбиркорлик билан шуғулланишни давом эттирган.
Бундай фаолият турини лицензиялаш зарурлигини, тегишли тартибда рўйхатдан ўтгачгина амалга ошириш лозимлигини у билса ҳам унга яна риоя этмаган.
Бу гал Т.Рўзметовга ноқонуний “тадбиркорлиги” учун ЖКнинг тегишли моддасига мувофиқ жиноят ишларига кўра иш ҳақининг 25 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.