SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТАРМОҚҚА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН УЛАНМАНГ!

ТАРМОҚҚА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН УЛАНМАНГ!

« Назад

17.11.2017 06:34

Энергия ресурслари ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 73 та ҳуқуқбузарликлар аниқ-ланиб, уларга нисбатан Республика МЖтКнинг 101-моддаси тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Маъмурий ишларнинг 53 таси электр энергиясидан ҳамда 20 таси табиий газдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардир. Электр энергияси билан боғлиқ ҳуқуқбузар-ликлардан 36245,4 минг сўм ҳамда табиий газ бўйича содир қилинган ҳуқуқбузарликлардан 3424.9 минг сўмлик зарар етказилган. Электр энергия-сидан 9917.3 минг сўмлик ҳамда табиий газдан 1435.7 минг сўмлик зарар ундирилишига эришилди. Шунингдек, 60 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларга 50444.0 минг сўмлик жарималар қўлланилди.
“Шомохулум” маҳал-ласида яшовчи Аллаберганов Равшанбек Хударганович томонидан электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги МИБ туман бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, МЖтКнинг 101-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга нисбатан ушбу ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун 748.875 сўм жарима тайинланиб, 410398 сўм етказилган зарар ундирилди.
Д.КАРИМОВ,
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими суриштирувчиси.