SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

« Назад

13.03.2018 08:32

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби шаҳар ва туманимизда ҳам ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликни олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар мунтазам тарзда ўтказилмоқда.
Яқинда Хива шаҳар ва туман ИИБ ЖИЭНҚГ ҳисобида туриб, жазо ўтаб келаётган маҳкумлар билан ўтказилган очиқ мулоқот ҳам ана шу мақсадга бағишланди.
Шаҳар ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари Р.Эгамов, вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи ўринбосари Ҳ.Қазақов ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Тадбир қатнашчилари жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумларга жазони ўташ тартиби, уни бузиш ёки қайта жиноят содир этишнинг ёмон оқибатлари ҳақида тушунтирилди.
Келгусида тегишли қонун ва қоидаларга амал қилган ҳолда жамиятимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшишга даъват этилди.
О.МАШАРИПОВ,
жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси