SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИЛАМАЛИ

ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИЛАМАЛИ

« Назад

15.05.2017 04:54

Юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги кўзланган ундаги аниқ вазифалар айни пайтда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили мақсад-муддаолари билан ҳамоҳанг.
Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалий ишлар режали тарзда давом этмоқда. Дастуриламал ҳужжатнинг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўйича кенг қамровли ишлар мисолида ҳам буни яққол кўриш мумкин.
Жумладан, жорий йилнинг дастлабки чорагида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, судьялар лавозимларига тайинлаш тизимини такомиллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Рес-публикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимча лар киритилгани ҳам айни муддао бўлди.
Шунингдек, ушбу конс-титуциявий тузатишларга мувофиқ суд тизимидаги иқтисодий ва маъмурий судлар тузилди ҳамда суд тизимида янги институт – Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши ташкил этилди.
Жиноят қонунчилиги жазо тизимидан “қамоқ” жазоси чиқариб ташлангани ва мажбурий жамоат ишлари жазо тури киритилгани ҳам соҳани ислоҳ қилишдаги янгиликлардан бири бўлди. Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат. Бу хилдаги жазо яъни мажбурий жамоат иши бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланиши белгиланган.
Ҳаракатлар стратегияси талабларини бажариш мақсадидаги бу ва бошқа ўзгаришлар албатта фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларига хизмат қилади.
Айни кунларда биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бу борада қабул қилинаётган янги ҳужжатларни аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғиб қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ўз навбатида элдошларимизнинг ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсадларга эришишдаги дахлдорлик туйғуси ва фаоллигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.


А.ҚУРЁЗОВА,
ҳуқуқшунос, туман 2-сон ДНИ катта нотариуси.
Ў.АБДИРИМОВ,
ҳуқуқшунос, туман 3-сон ДНИ нотариуси.