SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯСИ

ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯСИ

« Назад

07.04.2017 06:13

Конференцияда туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғин-лари раислари, маслаҳат-чилари, туман фаоллари иштирок этишди.
Анжуман аввалида туман ҳокими Э.О.Яқубов Президент Фармони мазмун-моҳияти, шу асосдаги муҳим вазифалар ҳақида маъруза қилди.
Конференцияда қатор масалалар муҳокама этилиб, қарорлар қабул қилинди. Шунга кўра Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини муво-фиқлаштириш бўйича туман кенгаши тузилди, таркиби ва Низоми, шунингдек, ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди.
Конференция ишти-рокчилари бир овоздан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгаш раиси, раиснинг биринчи ўринбосари ҳамда ёшлар ишлари, диний- маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарларини сайладилар.
Туман ҳокими Э.О.Яқу-бов ҳудудий кенгаш раиси (жамоатчилик асосида) Ж.Машарипов раиснинг биринчи ўринбосари - “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқарув раиси этиб сайландилар. Шунингдек, Республика ва вилоят таъсис конференцияларига делегатлар сайланди.
Анжуман ишида “Ма-ҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси ўринбосари Б.Машарипов қатнашди.

Ф.АБДУЛЛАЕВА,
ҳуқуқшунос, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши аъзоси.